Get Mystery Box with random crypto!

Педагогик олтин тавсиялар 1. Мактабга хурсандчилик билан кири | Isroil Tillaboyev blogi

Педагогик олтин тавсиялар

1. Мактабга хурсандчилик билан кириб боринг, мактабдан ёқимли чарчоқ билан чиқиб кетинг.

2. Таббасум қилишни унутманг.

3. Ёдингизда тутинг: эътиборсиз шифокор беморнинг баданига шикаст етказиши мумкин, эътибосиз ўқитувчи эса - боланинг қалбига.

4. Дарсга киришдан олдин ҳозир нима учун бу ерда эканлигингизни ва нима қилишингизни аниқ билинг.

5. Ҳар сафар ўқувчига қўпол муносабатда бўлишдан олдин, болалигингизни эсланг ва ҳар эҳтимолга қарши муз қаймоқ еб олинг (қизишманг).

6. Ёдингизда тутунг: агар овозингиз қўполлашиб, хиррилашиб кетаётган бўлса, демак қаердадир хато қилгансиз.

7. Энг олий педагогик муваффақият ― ўқувчиларнинг таббасуми.

8. Агар оддий фактни катта кашфиёт каби тақдим эта олсангиз ва ўқувчиларингизни ҳайратлантира олсангиз, асосий вазифангиз бажарилди деб ҳисоблашингиз мумкин.

9. Агар машғулотингизга "меҳмонлар" ташриф буюрган бўлса, ўзингизни мамлакатнинг энг қобилиятли педагоги ва энг зўр актрисаси (актёри) каби тутинг.

10. Маъмуриятингизни ҳурмат қилинг ва қадрланг, шунда сиз бахли, узоқ педагогик ҳаёт кечирасиз.

11. Ғазабланганигизда миллионгача сананг.

12. Хатоларингиздан ҳижолат бўлманг. Шунда улар йилдан йилга камайиб бораверади.

13. Ишингизга бор кучингизни сарфланг, лекин мактабдан чиққанингизда оддий инсоний ҳаётни ҳам унитиб қўйманг. "Мактаб" ва "Шахсий ҳаёт" тугмачаларини вақтида ёқиб ўчириб туринг.

14. Агар оқшомда ўқучиларингизни эслаб, юзингизда таббасум пайдо бўлса - бу бахт.

15. Ёдингизда тутинг: яхши ўқитувчилар узоқ умр кўрадилар ва деярли ҳеч качон касал бўлмайдилар.

Д.Рустамова таржимаси

@domlajon