Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 140

2021-05-14 15:26:09
Гематология ва қон қуйиш институтига давлат раҳбарининг шахсан ўзлари ташриф буюрибди.

Мен буни кўп йиллардан бери ният қилардим: Президентнинг ўзи келиб, бу ердаги шароитлар, беморларнинг яқинлари дори топиш учун қандай қийинчиликларни бошдан ўтказишини кўрса, ўзларидан эшитиб билса деб.

Чунки бу жараёнда "ўйинлар" кўп. Оддий фуқаро ёки депутатни ҳам кучи етмайди ҳал қилишга.

Умид қиламизки, ташриф натижасида бу турдаги касалликка чалинган беморлар, айниқса болаларга шароит яратиш, даволаш учун сифатли дориларни ҳам бепул бериш бўйича янги тизимли ишлар йўлга қўйилади.

@deputat_kusherbayev
16.4K viewsedited  12:26
Ochish/sharhlash
2021-05-14 08:16:23 Отнинг ўлими итнинг байрами

Оҳирги ойларда ўсимлик ёғининг ошиб кетиши кузатилмоқда.
Бунга сабаб сифатида асосан кунгабоқар уруғлари ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши билан боғлиқ ташқи муҳит таъсир кўрсатганлиги билдирилди.

Бироқ унда пахта ёғи нимага ошиб кетаяпти, деган савол кўндаланг турганди.

Маълум бўлишича, пахта ёғи нархининг ошишига ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашё бўлган техник чигитнинг биржа савдоларидаги бошланғич нархларининг асоссиз ошириб қўйилиши ҳам таъсир этган.

Жумладан, 2021 йил апрель ойи давомида 40 та пахта-тўқимачилик кластери вазиятдан фойдаланиб, 1 тонна техник чигитни биржа савдоларига 4-4,5 млн сўмдан бошланғич нархларда қўйишган ва нарх биринчи чоракка нисбатан ўртача 38 фоизга оширилган.

Бошланғич нархлар ошганлиги сабабли, уларнинг сотилиш нархлари ҳам ошган ва ўртача 4,5-5 млн сўм атрофида шаклланган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўрилган тадбирлар жараёнида биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб, сунъий ошириш каби ҳолатлар мавжудлиги ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерига нисбатан иш қўзғатилган.

Натижада, жорий йил май ойининг 10-12 кунларида пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бошланғич нархлар туширилиб, сотиш нархлари ўртача 3,4 млн сўм атрофида шаклланди, бунда чигитнинг бошланғич нархи 39 фоизга сотиш нархи 31 фоизга пасайди.

Шунингдек, Қўмита томонидан сунъий танқислик юзага келтирилишини олдини олиш мақсадида биржа савдоларида бир харидор олиши мумкин бўлган кунлик максимал ҳажм 3 тонна миқдорида белгиланибди.

Ўсимлик ёғи ошиб боришидан фойдаланиб, қўшимча даромад қилиб олишни кўзлаган жаноб кластерчиларни қилган ўйини яхшимас.

Отнинг ўлими итнинг байрами, деб шунга айтса керак.

@deputat_kusherbayev
24.5K viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash
2021-05-13 17:24:41 Хокимнинг ноқонуний қарорларига қарши чиқаётган депутатга ПРОКУРОР дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома киритди.

Aндижон шаҳар ҳокимининг олтинчи чақириқ халқ депутатлари Aндижон шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессиясини 2021 йил 17 май соат 16:00га чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Сессия кун тартибига битта масала, яъни Aндижон шаҳар прокурори томонидан киритилган 2021 йил 6 майдаги тақдимнома муҳокамаси белгиланган.

Шаҳар прокурорининг тақдимномасида ижтимоий тармоқларда Бош прокурордан Aндижондаги "Ер сотиш синдроми" юзасидан текшириш ўтказишни сўраган шаҳар Кенгаши депутати Ш.Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масалани дарҳол кўриб чиқиш сўралган.

Менга қизиқ жиҳати бузилаётган қонунларни такрор ва такрор бузилаётгани. Билимсизликданми ёки атайин уюштирилаётганидан. Бизга буёғи жудаям шубҳалик ҳолатлар?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-ИИ-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти”нинг 11-моддасида

- Сессия муҳокамасига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади, улар томонидан тайёрланган қарор лойиҳалари ва кун тартиби бўйича бошқа ҳужжатлар ҳоким - халқ депутатлари Кенгашининг раҳбарига берилади.

- Сессияда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар сессия кун тартиби лойиҳасига уларни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масалани кўриб чиқиш учун тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиялар, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар киритилган ҳолда тузилади.

Сессия муҳокамасига киритилган масала дастлабки тарзда тегишли "Регламент ва депутатлик одоби" масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилганлиги юзасидан комиссия аъзолари билаб гаплашганимда тақдимнома юзасидан мазкур комиссия йиғилиши ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Сессия кун тартибида қонун бузилиши ҳолатлари қачонгача давом этаверади?

Нега яқинда йўлни савдо мажмуаси ва автотураргоҳ биноси қурилишига қарши чиққан айнан шаҳар Депутати Ш.Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак бўлиб қолди? Бунга бир нечта гумонларимиз бор!

Депутат умумтаълим мактаби ерига кўп қаватли уй-жой қурилишига қарши. https://t.me/Djiyanov/427 сарлавҳаси остида! Депутатлар Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига нисбатан зид қарор қабул қилишга қанчалар ҳақли? https://t.me/Djiyanov/596 сарлавҳали материаллар жойлаган эдик.

Бундан ташқари бошқа депутатлардан фарқли ўлароқ шаҳар Кенгаши Депутати Ш.Каримов шаҳардаги бир қанча қонун ҳамда қонуности ҳужжатлар бузилишлари юзасидан тегишли ташкилотларга ваколати доирасида депутат сўровлари чиқараёганида, айрим қўштирноқ ичидаги масъулларга ёқмаяпти ёки ноқонуний фаолиятларига тўсиқ бўлаётганлиги уларнинг ғашига тегаётган кўринади.

Давлат ҳавфсизлиги хизмати мазкур ҳолатни ва Aндижон шаҳридаги ер ажратилишларни тўлик назоратга олади деб умид қиламиз.



16.1K views14:24
Ochish/sharhlash
2021-05-12 21:05:22 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддусдаги вазият бўйича баёнот билан чиқибди.

"Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканлигини билдиради.

Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этилиши лозим"
, дейилади баёнотда.

Жаҳондаги муҳим жараёнлар бўйича мамлакат позициясининг билдириб борилиши ижобий ҳол албатта.

Бундай вақтларда аслида энг катта душманлик бошқаларнинг бефарқлигидир.


@deputat_kusherbayev
11.4K views18:05
Ochish/sharhlash
2021-05-12 18:20:24 Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди.

Афв этилганларнинг 12 нафари чет эл фуқаролари, 4 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафари аёл ҳамда 52 нафари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар.

@deputat_kusherbayev
18.9K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2021-05-12 14:23:00 Бир савол қийнаяпти: агар "Қизил китоб"га киритилган ҳайвонларни ҳам отиш, овлаш мумкин бўлса, унда" Қизил китоб"нинг нима кераги бор?

@deputat_kusherbayev
25.3K views11:23
Ochish/sharhlash
2021-05-12 10:04:54 ​​ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ  ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҚЎНҒИР АЙИҚни отишга рухсат берибди

Фаолларнинг бидиришича, Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг имзоси билан Россия фуқаросига 2 дона Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғини отишга Россия  Федерация фуқароси Широкову Е.Пга рухсатнома берилган.

Мазкур рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясида №4-сон билан 2021 йил 31 март куни рўйхатга олинган.

Овчи Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П. эса Бўстонлиқ туманида 1 дона қўнғир айиқни отиб, у билан ваҳшийларча суратга тушган.(Унинг яна битта Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсатномаси бор).

Мазкур турдаги айиқлар атиги 150 дона атрофида қолганди. Бу кетишда бирортаси қолмайди.

Экология қўмитасининг вазифаси ҲАЙВОНОТ ВА ЎСИМЛИКЛАР ДУНЁСИНИ асрашдан иборат. Лекин бу иш ҳаммасининг аксини кўрсатаяпти. Қўмита раҳбарининг ўзи ашаддий бронконъер ва бронконъерликни қўллаб қувватлайдиган шахс кўринади.

Афсус бу кишини Қонунчилик палатасида ушбу лавозимга тасдиқлашда экологияни сақлашга ҳисса қўшса керак, деган фикр бор эди. Энди эса экологияни у кишининг ўзидан асраш керак бўлаяпти.

Бу масалада парламент назорати керак назаримизда. Қўмита раиси тушунтириш бериши лозим.

Бизда экологияни асраш борасидаги ҳавотирлар ортиб бормоқда. Саволлар кўп.

@deputat_kusherbayev
30.3K viewsedited  07:04
Ochish/sharhlash
2021-05-12 10:04:24
26.4K views07:04
Ochish/sharhlash
2021-05-11 17:03:51 У айбсиз эди, бироқ шунча йил азоб чекди

Жиноят процессуал кодексининг 310-моддасига асосан қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим.

Лекин айнан суд-ҳуқуқ соҳасида ушбу қоидани амалга ошириш энг қийин ишлардан бири кўринади. Ишга тиклаш масаласидаги мурожаатларни ўрганиб шундай хулосага келаяпман.

Бироқ асосийси бу эмас. Ҳаммасидан ҳам ёмони суд орқали оқланган собиқ судъянинг ўзига ҳам суд тизими ишга тиклаш масаласини ҳал қилмай, ҳар хил “ўйинлар” қилиб юриши экан.

Масалан, бир вақтлар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани суди раиси лавозимида меҳнат қилиб келган Раъно опа Холмирзаева ўз даврида номини тилга олиш ҳам қўрқинчли бўлган идоранинг раис ўринбосари ва бошқаларнинг сунъий уюштирилган айбловлари туфайли судъялик лавозимидан олинган.

Камига ўзининг виждонсиз, қўрқоқ ҳамкасб судъялари томонидан 2009 йилда айдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган Раъно Холмирзаева 2018 йилнинг охирида ниҳоят суд томонидан оқланиб, реабилитация қилинган.

У айбсиз эди, бироқ шунча йил азоб чекди.

Оқланган бўлишига қарамай Олий суд ва Судъялар Олий Кенгаши Жиноят процессуал кодексининг 310-моддаси талабларини бажармай, кўзбўямачилик қилиб келмоқда: улар ё қонунни билмайди ёки ҳалиям иродасиз, журъатсиз, беғам бош билан ўтиришибди.

Бир аёлга нисбатан қилинаётган номардларча муносабатни кўриб туриб ушбу идорадаги масъулларга бир нарсани айтмоқчиман: унутманг бу аёлнинг ўрнида сизлар ҳам бўлишингиз мумкин эди...

Охири бу бўйича давлат раҳбарига ҳам мурожаат киритдик. Умид қиламизки, қонундаги кафолатлар амалда ҳам ўз ифодасини топади.

@deputat_kusherbayev
20.1K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash
2021-05-11 11:45:33 Кеча Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари билан учрашдик.

Музокаралар якунида
Қўмита касаба уюшмаси суддан менга қарши киритган даъво аризани қайтариб олишини билдирди.

@deputat_kusherbayev
24.6K views08:45
Ochish/sharhlash