Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддусдаг | Sobiq deputat

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддусдаги вазият бўйича баёнот билан чиқибди.

"Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканлигини билдиради.

Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этилиши лозим"
, дейилади баёнотда.

Жаҳондаги муҳим жараёнлар бўйича мамлакат позициясининг билдириб борилиши ижобий ҳол албатта.

Бундай вақтларда аслида энг катта душманлик бошқаларнинг бефарқлигидир.


@deputat_kusherbayev