Get Mystery Box with random crypto!

У айбсиз эди, бироқ шунча йил азоб чекди Жиноят процессуал ко | Sobiq deputat

У айбсиз эди, бироқ шунча йил азоб чекди

Жиноят процессуал кодексининг 310-моддасига асосан қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим.

Лекин айнан суд-ҳуқуқ соҳасида ушбу қоидани амалга ошириш энг қийин ишлардан бири кўринади. Ишга тиклаш масаласидаги мурожаатларни ўрганиб шундай хулосага келаяпман.

Бироқ асосийси бу эмас. Ҳаммасидан ҳам ёмони суд орқали оқланган собиқ судъянинг ўзига ҳам суд тизими ишга тиклаш масаласини ҳал қилмай, ҳар хил “ўйинлар” қилиб юриши экан.

Масалан, бир вақтлар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани суди раиси лавозимида меҳнат қилиб келган Раъно опа Холмирзаева ўз даврида номини тилга олиш ҳам қўрқинчли бўлган идоранинг раис ўринбосари ва бошқаларнинг сунъий уюштирилган айбловлари туфайли судъялик лавозимидан олинган.

Камига ўзининг виждонсиз, қўрқоқ ҳамкасб судъялари томонидан 2009 йилда айдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган Раъно Холмирзаева 2018 йилнинг охирида ниҳоят суд томонидан оқланиб, реабилитация қилинган.

У айбсиз эди, бироқ шунча йил азоб чекди.

Оқланган бўлишига қарамай Олий суд ва Судъялар Олий Кенгаши Жиноят процессуал кодексининг 310-моддаси талабларини бажармай, кўзбўямачилик қилиб келмоқда: улар ё қонунни билмайди ёки ҳалиям иродасиз, журъатсиз, беғам бош билан ўтиришибди.

Бир аёлга нисбатан қилинаётган номардларча муносабатни кўриб туриб ушбу идорадаги масъулларга бир нарсани айтмоқчиман: унутманг бу аёлнинг ўрнида сизлар ҳам бўлишингиз мумкин эди...

Охири бу бўйича давлат раҳбарига ҳам мурожаат киритдик. Умид қиламизки, қонундаги кафолатлар амалда ҳам ўз ифодасини топади.

@deputat_kusherbayev