Get Mystery Box with random crypto!

Хокимнинг ноқонуний қарорларига қарши чиқаётган депутатга ПРОК | Sobiq deputat

Хокимнинг ноқонуний қарорларига қарши чиқаётган депутатга ПРОКУРОР дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома киритди.

Aндижон шаҳар ҳокимининг олтинчи чақириқ халқ депутатлари Aндижон шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессиясини 2021 йил 17 май соат 16:00га чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Сессия кун тартибига битта масала, яъни Aндижон шаҳар прокурори томонидан киритилган 2021 йил 6 майдаги тақдимнома муҳокамаси белгиланган.

Шаҳар прокурорининг тақдимномасида ижтимоий тармоқларда Бош прокурордан Aндижондаги "Ер сотиш синдроми" юзасидан текшириш ўтказишни сўраган шаҳар Кенгаши депутати Ш.Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масалани дарҳол кўриб чиқиш сўралган.

Менга қизиқ жиҳати бузилаётган қонунларни такрор ва такрор бузилаётгани. Билимсизликданми ёки атайин уюштирилаётганидан. Бизга буёғи жудаям шубҳалик ҳолатлар?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-ИИ-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти”нинг 11-моддасида

- Сессия муҳокамасига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади, улар томонидан тайёрланган қарор лойиҳалари ва кун тартиби бўйича бошқа ҳужжатлар ҳоким - халқ депутатлари Кенгашининг раҳбарига берилади.

- Сессияда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар сессия кун тартиби лойиҳасига уларни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масалани кўриб чиқиш учун тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиялар, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар киритилган ҳолда тузилади.

Сессия муҳокамасига киритилган масала дастлабки тарзда тегишли "Регламент ва депутатлик одоби" масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилганлиги юзасидан комиссия аъзолари билаб гаплашганимда тақдимнома юзасидан мазкур комиссия йиғилиши ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Сессия кун тартибида қонун бузилиши ҳолатлари қачонгача давом этаверади?

Нега яқинда йўлни савдо мажмуаси ва автотураргоҳ биноси қурилишига қарши чиққан айнан шаҳар Депутати Ш.Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак бўлиб қолди? Бунга бир нечта гумонларимиз бор!

Депутат умумтаълим мактаби ерига кўп қаватли уй-жой қурилишига қарши. https://t.me/Djiyanov/427 сарлавҳаси остида! Депутатлар Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига нисбатан зид қарор қабул қилишга қанчалар ҳақли? https://t.me/Djiyanov/596 сарлавҳали материаллар жойлаган эдик.

Бундан ташқари бошқа депутатлардан фарқли ўлароқ шаҳар Кенгаши Депутати Ш.Каримов шаҳардаги бир қанча қонун ҳамда қонуности ҳужжатлар бузилишлари юзасидан тегишли ташкилотларга ваколати доирасида депутат сўровлари чиқараёганида, айрим қўштирноқ ичидаги масъулларга ёқмаяпти ёки ноқонуний фаолиятларига тўсиқ бўлаётганлиги уларнинг ғашига тегаётган кўринади.

Давлат ҳавфсизлиги хизмати мазкур ҳолатни ва Aндижон шаҳридаги ер ажратилишларни тўлик назоратга олади деб умид қиламиз.