Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» қандай бўлиши ҳақи | Markaziy Osiyo

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» қандай бўлиши ҳақида гапирди

«Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.

Янги Ўзбекистон:

ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган Давлат, десак, муболаға бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади», — деди давлат раҳбари.

@centerasiastudy