Get Mystery Box with random crypto!

Токаев мандатни халқдан олмоқчи Токаевнинг яна 2 йилдан кўпро | Markaziy Osiyo

Токаев мандатни халқдан олмоқчи

Токаевнинг яна 2 йилдан кўпроқ муддати бор эди. Мансабини 2019 йил 20 мартда Назарбоев истеъфосидан кейин ва ворис ўлароқ қўлга киритган ва 2019 йил 9 июндаги сайловларда 70%дан кўп овоз билан ғолиб бўлган Токаев 2024 йил 1 декабргача лавозимида қолиши мумкин эди. Қолаверса, аввал ҳам Токаев икки муддатдан ортиқ ишламаслиги ҳақида омма олдида бир неча марта баёнот берган. Унда нега Токаев ўзининг "зиёнига" муддатларни қисқартираяпти ва муддатидан аввал сайловга бораяпти?

Шахсий нуқтаи назаримга кўра, Токаевнинг ҳалигача Назарбоев вориси ва давомчиси сифатида кўриш ва кўзқараш буткул бартараф бўлгани йўқ. Ростанам Токаев 2019 йил мартда Назарбоев қўлидан ҳокимиятни олган ва 2019 йил июнда Назарбоев қўллови ва унинг партияси НурОтан номидан сайловларда иштирок этган.

Мандатни қўлга киритишда, сайловолди дастурида, унинг мазмунида бошдан оёқ назарбоевчилик устун бўлган. Январь воқеаларидан кейин сиёсат туси ва векторини буткул ўзгартирган Токаев учун бу соя солиши ва саволлар туғдириши тайин.

Шу сабабли Токаевнинг муддатидан аввал сайловга кириши ва халқдан қўллов олишига ҳаракати демократик принциплардан келиб чиқилса, сайловчиларга, электоратга нисбатан ҳалол ва адолатли муносабат дегани. Қолаверса, у истаётган мураккаб ва узоқ йиллик истиқболни белгилайдиган сиёсий ўзгартиришларни амалга ошириш учун халқ олдидан ўтилиши ва қайтадан мендат олиниши барибир керак бўларди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy