Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.28K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 149

2021-02-18 15:45:00
Шарҳ: Бировга хазиначи бўлиб ишга кирган одам ҳам ижарага ишлаётган бўлади. Яъни, ўз иши эвазига ажр-ҳақ олаётган бўлади. Уни ишга олган одам ишидан манфаат олади, у эса иши эвазига олган ҳақдан манфаатланади. Демак, бир ерга ишга кириб ҳақ оладиган одам, агар ўша ишини сидқидилдан, яхшилаб бажарса, савоб ҳам олар экан. Иши учун иш эгасидан ҳақ олса, сидқидиллиги учун Аллоҳдан савоб олар экан.
Шунинг учун, ҳар бир ишни сидқидил билан, яхшилаб адо этишга уриниш керак.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.5K views12:45
Ochish/sharhlash
2021-02-18 13:35:00 Баъзи солиҳ салафлар қирқ ёшдан кейин аввалгига қараганда кўпроқ ибодат қилишга интилишар эди.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Токи у (яъни инсон) камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин", дейди", деб айтган",
(Аҳқоф сураси, 15-оят).
Умрлар Аллоҳнинг измидадир. Лекин қирқ ёшга етган киши энди унга пастга қараб юриш, таназулий вақти бошланганини ҳис қилмоғи лозим.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.5K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-18 11:35:00
Гўзал ибодатга қандай эришамиз? | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.3K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-18 11:35:00 Гўзал ибодатга қандай эришамиз? | 1.7 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
6.5K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-18 09:35:00 ​​3- Мўмин – одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир.

Яъни мўмин сирларни фош қилмайди. Қўл телефони ва интернет худди сирларингни фош қил, асло яширма дейдиганга ўхшайди. Гўё қўл телефони олган ҳар бир инсонга бир сирингни минг кишига эшиттирмагунингча асло ётма деётгандек, миш-миш ва сир фош қилишга ўхшаш ишлар ижтимоий тармоқларда қилинмоқда. Бу эса бир мусулмон учун хавфлидир.
Қиладиган ишларимизда тилимизни, кўзимизни, оёғимизни, қўлларимизни асрашга масъулмиз. Аллоҳ таоло Қиёмат куни қўлларимизга тил бериб уни гапиртиришини айтади. Аллоҳнинг ҳузурига борганда ҳисоб-китоб қилинганимизда бизга “гапир бандам” демайди. Бандалар жим туришади, қўллар, оёқлар ва кўзлар тилга кириб гапиради. Бир бармоқ мисол учун 69 йиллик умр мобайнида неча марта тугмага босади? Ҳар бирини бирма-бир санаб гувоҳлик беради.

Бу ҳисоб-китоб охиратга иймони йўқларга кулгули туюлиши мумкин албатта. Масалан ҳозирда маълумотларни рақамлаштириш жадал суратда олиб борилмоқда. Ривожланган давлатлардаги ижтимоий хавфсизлик ташкилотларининг хотира марказларида шаҳарда бир кечада барча шифохоналарда жами нечта игна санчилганини билиш мумкин, шундай эмасми? Ҳатто миллионлаб касал ичидан ўша санчилган игналарнинг барчаси қайд қилиниб, ҳужжатлаштириб қўйилади. Буни уюшманинг хотира марказида сақлаш қийин бўлмайди.
Лекин ҳар нарсанинг Холиқи (яратувчи) ва Барий (пок) бўлган Аллоҳ бармоқларимизнинг нечта тугма босганини билиши ва бармоқларимизга тил бериб уларни гапиртириши қийин бўлармидими?!

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.4K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-18 09:35:00 ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ
Интернет фиқҳи масаласига оид уч ҳадис

Интернет фиқҳи масаласига киришишдан олдин уч ҳадисни миямизга яхшилаб жойлаб олишимиз зарур. Интернетни жойлаштирадиган фиқҳий пойдеворнинг заминини белгилаб олишимиз керак. Бизнинг мусулмонлигимиз Мадина мезонларига мосми ёки ижтимоий тармоқларнинг мезонларигами шуни аниқлаштириб оламиз. Бу ишимизни интернетнинг ягона фиқҳи эканлигини даво қилишдан йироқмиз. Бу масалага илк киришишни ясаш, дастлабки ҳаракатларни бошлаб бериш ва олимларнинг йўлини очишни мақсад қилганмиз.

1- Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир.

Бу бир ҳадиси шарифдир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга коинотнинг зарралари ададича салоту саловат айтсинки, бу беқиёс мезондир. Қўл телефони ва интернетда ё қўлимиз билан ё тилимиз билан иш қилаётганимизни унутмайлик. Сен босаётган бир тугма мусулмон учун хавф туғдирар экан, юқоридаги ҳадис доим ёдга келиши лозим.
Тескари ўқисак, қўлидан ва тилидан мусулмонлар зарар кўрган кимса мусулмон эмаслиги маълум бўлади. Интернетда, касалхонада, сиёсатда, вақфда, масжидда... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларига қаерда амал қилинмаслиги мумкин?
Албатта ҳаётимизнинг ҳар бир нуқтасида, қаерда бўлмасин, Расулуллоҳ ўша ерда ҳам Расулуллоҳдирлар. Фаришталар ҳар ерда мусулмонларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан алоқаларини текшириб туришади. Компьютер қаршисида, ҳожатхонага чап оёқ билан кирмаганида, телефонини қўлига олганда... ҳар ерда.

Бугун қўл телефони оилалар бузилишига ва оилавий ажримларга сабаб бўлмоқда. Тижоратда ҳам инқирозга сабаб бўлиши, сиёсатда мусулмонларнинг зарар ёки фойда кўришига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Юзта ҳарфдан иборат твиттердаги биргина пост, инсонларнинг орасида уруш чиқишига сабаб бўла олади. Бундай хавф-хатарли нарсалар, мусулмонларнинг бармоғи билан ёзган хабари туфайли бўладиган бўлса, у ҳолда интернет фиқҳига киришдан олдин билиниши керак бўлган энг биринчи қонун бу: Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир.

2- Кишининг ўзига тааллуқли бўлмаган ишларни тарк қилиши мусулмонлигининг гўзаллигидандир.

Мазкур ҳадиси шариф, мусулмоннинг мусулмонлигидаги сифатини ошириш мақсадида, ўзига алоқаси бўлмаган ишга аралашмаслигини кўрсатмоқда. Олим бўлмасанг фатвога аралашма, доктор бўлмасанг тиббиётга аралашма ва дори тавсия қилма, тижоратчи бўлмасанг тижоратни ўргатма, яраштириш қобилиятинг бўлмаса, эр-хотинни яраштиришга уринма. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам баъзи ишларга аралашмай, “буни сизлар яхшироқ биласизлар” деб марҳамат қилганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай эканлар, бир мусулмон ҳам сиёсатда биринчи рақамли, зироатда ҳам саволларга жавоб берса, гармонли-гармонсизларни ажратса, долларнинг нархи кўтарилишини ёхуд тушишини (чўнтагида бир чақа йўқ, лекин) сабабларини яхши билади... бундай бўлмайди. Мўмин сифатли инсондир. Бу сифати – мусулмонлиги ва шариат тарбиясидандир. Кишининг тарбияси бузилганида бузилиш аслида мусулмонлик бўлади.
Олимларимиз бу ҳадиси шарифни Исломнинг мадори бўлган ҳадислар қаторида зикр қиладилар. Чунки ҳадис мусулмоннинг жамиятда мусулмон ахлоқи каби тарбияланишини таъриф қилмоқда.
6.9K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-18 07:35:00 Синиқ, чети учган чинни коса идишларда таомланиш

САВОЛ: – Кўпчилик оилаларда чети синган ёки учган чини коса ва пиёлаларда таом ейиш, сув, чой ичиш бехосият, ёмон, уларни ишлатмаслик керак, ташлаб юбориш зарур дейилади. Ваҳоланки у идишларда таом ёки сув тўкилиб кетмайди. Бунинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:
– Макруҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | Манба
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.5K views04:35
Ochish/sharhlash
2021-02-18 04:35:00
@Bayyinauz | #150_яхшилик
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.3K views01:35
Ochish/sharhlash
2021-02-17 17:35:03 Гўзал ибодатга қандай эришамиз? | Азизхўжа домла Иноятов





———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.6K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-02-17 15:37:00
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ғайридин одам билан савдо қилиш жоизлиги.
2. Нархини кейин беришга таом сотиб олиш мумкинлиги.
3. Бировни ҳақини қайтариб беришга ишонтириш учун ўз нарсасини гаровга қўйиш мумкинлиги.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг содда ҳаёт кечирганлари. Ҳатто таом сотиб олишга пуллари бўлмай, яҳудий одамдан нархини кейин бериш эвазига савдо қилишлари шуни кўрсатади.
Бизда буни қарзга таом олиб турди, дейилади. Луғавий жиҳатдан бу тўғри эмас. Бу иш қарз олиш бўлмай, балки нархни кейин бериш савдосига киради. Чунки таом олинади, нархи белгили, фақат харидорда ўша вақтда беришга пули йўқ. Кейин олиб келиб беришга ваъда қилади. Демак, нақд пулни кейин бериш шарти билан савдо қилса бўлади. Аммо рибовий молларни бир-бири билан алмаштиришда қўлма-қўл бўлиши шартлигини олдин ўрганиб чиққанимизни унутмаслигимиз керак.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.3K views12:37
Ochish/sharhlash