Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.28K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 150

2021-02-17 13:35:00 Бир соатлик жанжал-хусуматни йиллар давом этган дўстлик ришталарини барбод қилишига йўл қўйманг.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Ораларингиздаги фазилатни унутманг", деб айтган.
(Бақара сураси, 237-оят).

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.5K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-17 11:35:00
Бозорларда нима йўқ? | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.2K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-17 11:35:00 Бозорларда нима йўқ? | 3 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
6.5K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:45:50 ​​ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ
Нима учун керак? (3-қисм)

Бу биз ишлатаётган интернет, қўл телефонлари жонсиз нарсалардир. Кўр-кўрона интернетга ёхуд телефонга душманлик қилишимиз уммати Муҳаммаднинг савиясидан эмас. Албатта бу дегани интернетга шўнғиб кетишимизни, телефонга берилиб кетишимизни англатмайди.
Инсоният либерализм билан ақлидан маҳрум бўлган бўлса-да, инсонлар ақлини ишлатолмайдиган қўғирчоқларга айланишган бўлса-да, дунё машҳурлари ҳам шу ҳолатни давом эттиришга ҳаракат қилсалар ҳам, биз уммати Муҳаммадмиз, бизнинг шариатимиз бор. Гапирган гапларимиз, сўзлаган сўзларимиз учун ҳисоб-китоб қилинишини биладиган умматмиз. Биз сифатимизни интернетга фидо қилсак, Қуръондаги «Ҳумаза» сурасини ўқишимизга ҳожат қолмайди. Эгри-букри гап-сўзлар қилсак, кўз-қош ўйнатиб инсонларни мазах қилсак, буни қиёмат куни ҳисоби борлигини унутмаслигимиз лозим. Мўмин инсоннинг телефон орқали бундай ҳаракатлар қилиши ўта хавфлидир.

Бугунги кунда бонг уриб айтилаётган жамият билан ҳамнафасликдан кўра бошқача ва бунга юқоридан назар соладиган ижтимоий умматмиз. Ҳатто фаришталар, жинлар ва ҳайвонлар билан ҳам ижтимоий алоқамиз бор диннинг мансублари эканмиз, бу диннинг эгаси Аллоҳ, Аллоҳ бизни интернетда бўш ташлаб қўядими? Олимлар, домлалар яхшилаб интернет фиқҳи тайёрлаб мусулмонларни бу борадаги эҳтиёжини қондирсалар, мазкур юксак савиядаги жамият билан ҳамнафас эканликларини исботлаган бўлмайдиларми?
Мўминнинг қалби ҳам мўминдир. У қалбда иймон билан ёлғон жамланмайди. Иймон ва ёлғон сўзлари бир-бирига мутлақо зид сўзлардир. Интернет фиқҳининг биринчи қонуни шудир.

Ёлғон жуда жирканчдир, агар Аллоҳ ва Расулига ёлғон гап айттириш, йўқ гапни Аллоҳ ва Расули номидан тўқиш ёлғоннинг жирканчлигини кўпиртиришга ўхшайди. Аллоҳ таоло мусулмон жамиятида ёлғон ташувчи ва бундан ҳузурланадиганларга, ёлғонни Твиттерларда твитлайдиганларга аламли азоб билан таҳдид қилганига иймон келтирамиз.

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

«Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир».
(Нур сураси, 19-оят)

Инсонлар интернетни полициядан, оила назоратидан, жамият босимидан қутилдим, деб ўйлаб, икки-уч тугма билан ёлғиз қолинадиган жой деб ўйлашади. Ҳолбуки, биз Аллоҳдан йироқ ҳолимиз, фаришталар бизни кузатиб турмайдиган жой йўқ, интернет ҳам фаришталар ёзиб ҳисоб қилиб турадиган жойдир. Мўминлар учун тайёрланадиган интернет фиқҳи маълумотларида (янгидан ёзадиган нарса йўқ, шариатимиз ҳаммасини тайёрлаб қўйган, қилиниши керак бўлган иш фақатгина шариатимиз бу борада нималарни тайин қилганини аниқлаштиришдан иборат) мубоҳ нарсалар, ҳаром нарсалар аниқланади ва мўминнинг иймони ва инсофига ҳавола қилинади.
Бундан сўнг мўмин киши интернети бор жиҳоз ёхуд қўл телефонини столга қўйганида, қўлига олганида, худди таҳорати синганда масжиддан чиқиб таҳорат олиб қайта масжидга келгани сингари, рамазонда бир нарса еб қўйганида рўзаси очилгани сингари интернет ишлатганда ҳам «Бу ерда Аллоҳнинг шариати билан юзма-юзман, тўхта!» дея олиши, технологиядан қолиб кетмаслик шарти билан ўргатилади. Кейинги ишлар ўзи билан Аллоҳ орасидаги ишлардир.

Таҳорат бузилганидек ахлоқ ҳам бузилади. Рўза бузилганидек инсоннинг иймонига ҳам дарз кетади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «ёлғон билан иймон бир қалбда жамланмас»лиги ҳақида хабар берганлар. Шу сабабли ҳам, рўза куни рўзадор бўлиб нон еб қўйганда рўза очилганидек, биргина пост туфайли инсон иймонидан маҳрум бўлиши, жўнатилган биргина почта хабари туфайли ахлоқсиз ҳолга келиши мумкин! Маъзаллоҳ! (Аллоҳ сақласин!)

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
8.0K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-02-17 04:35:00
@Bayyinauz | #150_яхшилик
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.5K views01:35
Ochish/sharhlash
2021-02-16 17:35:01 Бозорларда нима йўқ? | Азизхўжа домла Иноятов





———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.7K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-02-16 15:56:54 Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибо қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши айтилмоқда:
1. «Рибохўр»
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам, албатта, Тангри таолонинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.
2. «Унинг едирувчиси»
Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у ҳаром қилинган йўл билан молиявий муомала қилди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиш керак эди.
3. «Котибини»
Яъни, рибо муомаласини ёзиб ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.
4. «Икки шоҳидни»
Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишига рози бўлгани, ўша ҳаром ишни тан олгани аломатидир.
Исломда ушбу ёрдамчи ишларни қилувчилар ҳам асосий айбдорларга тенглаштирилиши бежиз эмас. Ҳар бир жамиятда бирор ёмон ишнинг тарқалишига асосий айбдор билан бирга, ёрдамчи айбдорлар ҳам баробар ҳисса қўшадилар.
Баъзи ҳолларда ишнинг юзага чиқишига айнан ўша ёрдамчилар сабаб бўладилар. Фараз қилайлик, ҳамма гуноҳ ишга ёрдамчи бўлишдан бош тортиб туриб олса, бир ҳаром иш ўша жамиятда кенг тарқалиши мумкинми?! Албатта, йўқ! Шунинг учун ҳам ҳаром ишларга умуман яқинлашиш керак эмас.
Бирор сабабга кўра аралашиб қолганлар бўлса, дарҳол тавба қилиб, ўзини четга олиши керак. Ҳадиси шарифда «улар баробардирлар» дейилиши бежиз эмас.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.7K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2021-02-16 15:56:47
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.8K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2021-02-16 13:35:00 "Биз сени ғамдан қутқардик"
(Тоҳа сураси, 40-оят).

Қалбнинг азобланиб қийналиши жисмнинг азобланишидан кўра қаттиқроқдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни ғамдан нажот этганини улкан душманларидан халос қилганидан муқаддам зикр қилди. Аллоҳим, бизни ҳам ғам-ташвишлардан омонда қилгин!

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.1K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-16 11:55:00
Зикр нима дегани? | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.1K views08:55
Ochish/sharhlash