Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.28K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 155

2021-02-01 13:35:00 ​​Муҳаммад Ротиб Наблусий айтадилар:

Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.7K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:35:00
Энг буюк зикр ҳақида | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.5K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:35:00 Энг буюк зикр ҳақида | 1.3 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
4.8K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:35:00 Абулқосим Заҳровий: Инъекция - уколнинг ихтирочиси кимлигини биласизми?

Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб (томирдан) юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги кунимизгача ишлатиб келинаётган тиббий шприц- уколнинг ихтирочиси саналади.
Бу зот ўша даврда Андалусияда энг буюк жарроҳ дея танилган. Шу сабабдан уни «замонавий хирургиянинг отаси» деб ҳам сифатлашади. Унинг қаламига мансуб улкан қомусий қўлланма «Ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби бўлиб, ўттиз жилддан иборатдир.

Мусулмон тиббиёт олими Абулқосим Заҳровий тарихдаги биринчи стоматолог - тиш жарроҳи ҳам эканини биласизми?

Ушбу олим тиш жароҳати учун махсус ускуналарни ихтиро қилган. Ундан ташқари тишни текисловчи ускунани ҳам ясаган. У тиш текислашда тилла ва кумуш иплардан фойдаланган.
Ўзи таълиф этган китобида тишни суғуриш, милк остидаги синган илдизни суғуриш ҳақида тўхталган. У оғиз, милк ва тишга етадиган касалликлар муолажаси ҳақида ҳам бир фасл ёзган.

Ундан ташқари, Абулқосим Заҳровий тарихда биринчи бўлиб, кўкрак бези саратонини жарроҳлик йўли билан даволаган. У 200 дан ортиқ жарроҳлик асбобларни ихтиро қилган олим ҳисобланади. У саратонни бошланғич даврида тўлиғича олиб ташлаш имкони бўлса, даволаш мумкин дейди.

Олим Испаниянинг Мадинатуз Заҳро шаҳрида 936-мелодий сана туғилиб, 1013-мелодий санада Қуртуба шаҳрида вафот этган. X – XI асрларда яшаб ижод қилган. Европада уни «Абулькасис - Al-Zahrawi Albucasis» деб номлашган.

Бобур Аҳмад
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | Youtube
5.6K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:35:00 Аёл жаннатда ким билан яшайди?

САВОЛ: – Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, аёл икки эридан қайси бири билан бирга бўлади?

ЖАВОБ:
– Мўминлар онаси Умму Салама розийаллоҳу анҳодан худди шу мавзуга тааллуқли ҳадис ривоят қилинган. Бу онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй Аллоҳнинг расули, муслима аёл турмушга чиқсаю, эри вафот этса, сўнгра иккинчи кишига турмушга чиқиб, бирга яшаб, вафот этишса-да, пировардида учовлари жаннатга киришса, (аёл қайси бири билан бирга бўлади)?" деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Умму Салама, Аллоҳ бу аёлга икки эридан бирини танлаш ихтиёрини беради. У аёл эса хулқи яхшисини ихтиёр этади", деб қуйидаги сўзни ҳам қўшиб қўйдилар: "Эй Умму Салама, чиройли хулқлилар дунё ва охиратда "яхшилар" дейилган унвонга эга бўлишади". Ушбу набавий ҳадис саволингизга жавоб бўлади, деб умид қиламиз (Аллоҳ билувчидир).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | Манба
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.4K views04:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 04:35:00
@Bayyinauz | #150_яхшилик
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.3K views01:35
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:50:01 Энг буюк зикр ҳақида | Азизхўжа домла Иноятов





———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.4K views13:50
Ochish/sharhlash
2021-01-31 13:35:00 АЛЛОҲ ТАОЛО ИШЛАРНИНГ ОЛИЙСИНИ ЯХШИ КЎРАДИ

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам очиқкўнгил, юмшоқсўзли, хушмуомала, мулойим инсон эдилар. Такаллуфдан ман қилар эдилар. Йўлда болаларга салом берар эдилар, кийимларини ўзлари ямар, қўйларини соғар, ковушларига ямоқ солар, хотинлари билан ҳазиллашар, саҳобаларининг зиёратларига бориб турар эдилар. У зот содда эмас, аммо оддий инсон эдилар. У зот мутакаббир эмас, аммо буюк инсон эдилар. У зотдаги оддийлик оддий ҳаётда эди.

У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам арзимас ишлар билан шуғулланишдан қайтарар эдилар. Олийҳимматли бўлишга, охират ишлари учун ҳаракатда бўлишга инсонларни тарғиб қилар эдилар. Саҳобаларга:
"Албатта Аллоҳ таоло ишларнинг олийсини яхши кўради, арзимаган ишларни ёмон кўради", дер эдилар.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ оилалари даврасида устозлари имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ ҳақида кўп гапирар, мақтар ва у кишини улуғлар эдилар.
Бир куни имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ шогирдлари имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳни зиёрат қилгани келдилар. Меҳмон уй соҳиблари билан овқатлангач ухладилар. Сўнгра эрталаб туриб улар билан бомдод ўқидилар. Сўнгра яна тўшакка қайтиб вирдлари билан машғул бўлдилар.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг аҳли наздида бу ишлар оддий ишлар эди. Шунда имом Аҳмаднинг қизчалари сўради:
- Отажон! Сиз мақтайдиган, кўп гапирадиган устозингиз имом Шофиъий шу кишими?!
Имом Аҳмад:
- Ҳа, эй қизим, шу киши Шофиъий бўладилар, дедилар.
Қизлари:
- Сиз у кишини мақтар эдингиз. Кечаси намоз ҳам ўқимадилар, зикр ҳам қилмадилар. Фақатгина у кишида учта нарсани кўрдим.
Имом Аҳмад:
- Нима экан?-дедилар.
Қизлари:
- У кишига кечқурун таом келтирганимизда сиз айтадиганингиздан кўра кўпроқ едилар. Кечаси таҳажжудга турмадилар. Эрталаб таҳорат қилмасдан намоз ўқидилар.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ қизчаларининг гапларини имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳга айтдилар. Имом Шофиъий шундай жавоб қилдилар:
- Овқатингдан кўпроқ еганимнинг сабаби сенинг овқатингнинг ҳалоллигидир. Ҳалол овқат шифодир. Мен беморман. Кўп овқат еганимнинг сабаби тузалиш учундир, тўйиш учун эмас. Кечаси намоз ўқимаганимга сабаб шуки, ухлаш учун ётганимда Қуръон ва ҳадис кўз ўнгимда пайдо бўлди. Аллоҳ менга фиқҳдан етмиш иккита масалани очди. Мусулмонлар манфаати учун уларни тартибга солдим. Кечаси билан шуни фикрладим. Намоз ўқишга вақт қолмади. Бомдодни сизлар билан таҳорат қилмасдан ўқиганимга сабаб шуки, Аллоҳга қасамки, ухлаганим йўқ. Таҳоратим бузилгани йўқ. Хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқидим.

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ сўнгра хайрлашиб кетдилар. Шунда имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ қизларига дедилар:
"Шофиъийнинг кечаси ёнбошлаб қилган хизмати менинг тик туриб қилган хизматимдан афзалдир!".

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг қизлари бизга олий ишларга эътиборни қаратиб, арзимас ишларни тарк қилиш борасида ажойиб дарс бермоқда. Унинг меҳмоннинг овқатига, намозига, таҳоратига эътиборни қаратишини фақиҳларда ҳам кузатмайсиз. У имомнинг кийимларига, саллаларига, шаклларига, ташқи кўринишига эътибор бермаяпти.
Кишиларнинг кийимига, ташқи кўринишига, фалон нарсани сотиб олганига, фалон мамлакатга сафар қилганига, фалон жойдан қайтганига эътиборни қаратиш арзимас нарсаларга эътибор қаратишдир.
Дунёга охират назари билан боқайлик. Ана шунда олий ишларга эътибор берадиган бўламиз!

АбдулҚодир Полвонов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.9K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-01-31 11:35:00 Барча дўстларинг сенга қарши чиқсаю, улардан фақат биттаси сенга мувофиқ бўлса, ўша битта дўстинг наздингда қадрли бўлмайдими?! Албатта қадрли бўлади.
Демак, ўйлаб кўргин, аксар тунларда Аллоҳ таолога гуноҳ қилиб, сўнгра кечалардан бирида Аллоҳ томон қайтсанг, ўша кунда Унинг ҳузурида имтиёзли кишилардан бирига айланишинг мумкинку?!
“Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздан”
(Юсуф сураси, 24-оят).

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.3K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:35:00 Ота-онани рози қилиш - фарзандлик бурчи | 18.5мб. 29.01.2021
Абдураҳмон домла

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
6.1K views06:35
Ochish/sharhlash