Get Mystery Box with random crypto!

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ Интернет фиқҳи масаласига оид уч ҳадис Интерне | Bayyina.uz

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ
Интернет фиқҳи масаласига оид уч ҳадис

Интернет фиқҳи масаласига киришишдан олдин уч ҳадисни миямизга яхшилаб жойлаб олишимиз зарур. Интернетни жойлаштирадиган фиқҳий пойдеворнинг заминини белгилаб олишимиз керак. Бизнинг мусулмонлигимиз Мадина мезонларига мосми ёки ижтимоий тармоқларнинг мезонларигами шуни аниқлаштириб оламиз. Бу ишимизни интернетнинг ягона фиқҳи эканлигини даво қилишдан йироқмиз. Бу масалага илк киришишни ясаш, дастлабки ҳаракатларни бошлаб бериш ва олимларнинг йўлини очишни мақсад қилганмиз.

1- Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир.

Бу бир ҳадиси шарифдир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга коинотнинг зарралари ададича салоту саловат айтсинки, бу беқиёс мезондир. Қўл телефони ва интернетда ё қўлимиз билан ё тилимиз билан иш қилаётганимизни унутмайлик. Сен босаётган бир тугма мусулмон учун хавф туғдирар экан, юқоридаги ҳадис доим ёдга келиши лозим.
Тескари ўқисак, қўлидан ва тилидан мусулмонлар зарар кўрган кимса мусулмон эмаслиги маълум бўлади. Интернетда, касалхонада, сиёсатда, вақфда, масжидда... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларига қаерда амал қилинмаслиги мумкин?
Албатта ҳаётимизнинг ҳар бир нуқтасида, қаерда бўлмасин, Расулуллоҳ ўша ерда ҳам Расулуллоҳдирлар. Фаришталар ҳар ерда мусулмонларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан алоқаларини текшириб туришади. Компьютер қаршисида, ҳожатхонага чап оёқ билан кирмаганида, телефонини қўлига олганда... ҳар ерда.

Бугун қўл телефони оилалар бузилишига ва оилавий ажримларга сабаб бўлмоқда. Тижоратда ҳам инқирозга сабаб бўлиши, сиёсатда мусулмонларнинг зарар ёки фойда кўришига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Юзта ҳарфдан иборат твиттердаги биргина пост, инсонларнинг орасида уруш чиқишига сабаб бўла олади. Бундай хавф-хатарли нарсалар, мусулмонларнинг бармоғи билан ёзган хабари туфайли бўладиган бўлса, у ҳолда интернет фиқҳига киришдан олдин билиниши керак бўлган энг биринчи қонун бу: Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир.

2- Кишининг ўзига тааллуқли бўлмаган ишларни тарк қилиши мусулмонлигининг гўзаллигидандир.

Мазкур ҳадиси шариф, мусулмоннинг мусулмонлигидаги сифатини ошириш мақсадида, ўзига алоқаси бўлмаган ишга аралашмаслигини кўрсатмоқда. Олим бўлмасанг фатвога аралашма, доктор бўлмасанг тиббиётга аралашма ва дори тавсия қилма, тижоратчи бўлмасанг тижоратни ўргатма, яраштириш қобилиятинг бўлмаса, эр-хотинни яраштиришга уринма. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам баъзи ишларга аралашмай, “буни сизлар яхшироқ биласизлар” деб марҳамат қилганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай эканлар, бир мусулмон ҳам сиёсатда биринчи рақамли, зироатда ҳам саволларга жавоб берса, гармонли-гармонсизларни ажратса, долларнинг нархи кўтарилишини ёхуд тушишини (чўнтагида бир чақа йўқ, лекин) сабабларини яхши билади... бундай бўлмайди. Мўмин сифатли инсондир. Бу сифати – мусулмонлиги ва шариат тарбиясидандир. Кишининг тарбияси бузилганида бузилиш аслида мусулмонлик бўлади.
Олимларимиз бу ҳадиси шарифни Исломнинг мадори бўлган ҳадислар қаторида зикр қиладилар. Чунки ҳадис мусулмоннинг жамиятда мусулмон ахлоқи каби тарбияланишини таъриф қилмоқда.