Get Mystery Box with random crypto!

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Ғайридин одам била | Bayyina.uz

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ғайридин одам билан савдо қилиш жоизлиги.
2. Нархини кейин беришга таом сотиб олиш мумкинлиги.
3. Бировни ҳақини қайтариб беришга ишонтириш учун ўз нарсасини гаровга қўйиш мумкинлиги.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг содда ҳаёт кечирганлари. Ҳатто таом сотиб олишга пуллари бўлмай, яҳудий одамдан нархини кейин бериш эвазига савдо қилишлари шуни кўрсатади.
Бизда буни қарзга таом олиб турди, дейилади. Луғавий жиҳатдан бу тўғри эмас. Бу иш қарз олиш бўлмай, балки нархни кейин бериш савдосига киради. Чунки таом олинади, нархи белгили, фақат харидорда ўша вақтда беришга пули йўқ. Кейин олиб келиб беришга ваъда қилади. Демак, нақд пулни кейин бериш шарти билан савдо қилса бўлади. Аммо рибовий молларни бир-бири билан алмаштиришда қўлма-қўл бўлиши шартлигини олдин ўрганиб чиққанимизни унутмаслигимиз керак.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube