Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Telegram kanalining logotibi bayyinauz — Bayyina.uz
Kanaldagi mavzular:
Кун
Оят
Ислом
Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.70K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 146

2021-02-11 17:35:00
Доим савоб келтирувчи амаллар | Азизхўжа домла Иноятов

– Бир машҳур ҳадис шарҳи.

– Миллатнинг гуллари терилгани ҳақида...

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | Youtube
8.2K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:35:00
Шарҳ: Мусулмон киши ўзи бўйнига олган шартга, албатта, амал қилади. Бўлмаса, мусулмонлиги қолармиди! Бу нарса айниқса, иқтисодий, молиявий муомалаларда кўп бўлади.
Шариат қоидасига мувофиқ, нима шарт қўйилган бўлса, мусулмон инсон ўша шартга амал қилмоғи матлуб, аксинча бўлса гуноҳкор бўлади. Аммо шариат ҳукмидан ташқари шартга келганда мусулмон одам ундоқ шартни қўймайди. Мабодо унинг ихтиёридан ташқари бундоқ шарт қўйилган чоғда ҳам унга амал қилмайди.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.5K views12:35
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:35:00 Сиз яшаётган жамиятда ҳасад ва бир-бирига нафрат кенг қулоч очганми?
Қуйидаги ояти карима инсонлар орасида тарқалган ана шундай бир-бирини кўра олмаслик ва нафрат сабабларини бизга баён қилиб беради:

“Сўнг ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан (кўп) ҳиссасини унутдилар. Бас, уларнинг ўрталарида то қиёмат кунигача буғзу-адоватни авж олдирдик”
(Моида сураси, 14-оят).

Одамлар агар динларида эътиборсизлик қилсалар, Роббиларинг амр-буйруқларига риоя этишда камчиликка йўл қўйсалар, Аллоҳ уларнинг қалбларига ўзаро ҳасад ва нафратни ташлаб қўяр экан.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.2K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-11 11:35:00 Айби бўлмаган нарсани қайтариб олиш шартми?

САВОЛ: – Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Савдогарман, эркаклар кийимларини сотамиз, айби бўлмаган нарсани қайтариб олишимиз шартми ё шарт эмасми?

ЖАВОБ:
– Савдо тугагандан бир оз муддат ўтиб харидор узр сўраб қайтармоқчи бўлса, олган яхши. Аммо кўпроқ муддат ўтгандан кейин сизнинг ихтиёрингизда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | Манба
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.1K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:35:00 ​​ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ

Янги йўналиш: Интернет фиқҳи (2-қисм)

Фиқҳ дақиқ илм деганидир. Юзаки илмга фиқҳ дейилмайди.
Мисол учун, шифокорнинг касалликка оид ўзлаштириши керак бўлган билими – фиқҳ илмининг бир тури ҳисобланади. Аммо инсонларнинг юзларига крем суришлари, сироп ичишни билишлари фиқҳ илмига кирмайди. Мутахассислик ёхуд дақиқлик талаб қиладиган илмга фиқҳ дейилишидан келиб чиқсак, «Намоз фиқҳи» намозга оид дақиқ маълумотга эга бўлишни билдиради. «Ҳаж фиқҳи» эса, ҳаж ҳақида юзаки эмас, балки дақиқ илмга эгалик тушунилади. Фақиҳ эса, диний илмларни чуқур ўзлаштирган инсон дегани бўлади.

Шу жиҳатдан қаралса, «Интернет фиқҳи» ҳам мусулмонларнинг интернет борасидаги ҳалол-ҳаром каби масалаларни ўрганиши керак бўлган йўналиш маъносини билдиради. Ҳаж фиқҳи, рўза фиқҳи, намоз фиқҳи ва бошқа шу каби фиқҳлар эски китобларимизда ва фиқҳий китобларимизда мавжуд. Лекин интернет ҳали ҳануз бу асрда туғилиб, эндиликда шиддат билан кенгайиб бораётган маҳсул бўлгани учун, эллик йил олдинги китобларимизда, олимларимизнинг турли асарларида «интернет фиқҳи» деган боб йўқ.

Инсоният ер юзида Аллоҳ таолонинг шариати асосида яшашга мажбур экан, намознинг фиқҳини ҳам ўрганишга масъулдир. Худди шунингдек, ҳаж фиқҳи ҳам Аллоҳ таоло томонидан талаб қилинган амал бўлганлиги сабабидан, мўмин ҳажга оид барча жиҳатларни ўрганиши лозим. Сиёсат, тижорат, зироат (деҳқончилик) ёки санъат билан шуғулланиш бўлсин, мусулмон инсон бу соҳалардаги диний буйруқ ва қайтариқларини билишга мажбурдир.

Зироат билан шуғулланадиган зироатининг фиқҳини, санъат билан шуғулланадиган санъатининг фиқҳини, тижорат билан шуғулланадиган тижоратининг фиқҳини, шифокорлик билан шуғулланадиган табобат фиқҳини ўрганиши Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Ҳаётга мос ва ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган Исломнинг амалдан қолдирилган насройнийлик ва яҳудийлик билан орасидаги энг катта фарқи ҳам шунда. Насронийлик ва яҳудийлик ҳаётнинг айнан бир жабҳасини «гўё» қамраб олган экан, Ислом ҳаётнинг барча жабҳасига ўз ҳукмини ўтказади. Мўмин эса мазкур ҳукмларни сўзсиз қабул қилиб, шунга кўра ҳаёт кечиришга масъул инсон деганидир.
Агар имкон топилиб, бундан ўттиз йилдан сўнг инсонлар самолётларда Истанбулдан Карсга (Туркиянинг энг чекка шаҳрининг номи) учиб бориб-келганлари сингари, коинотнинг маълум бир жойига қатнашни бошласалар, пули бўлган ҳар ким бундан фойдалана олса, ҳеч тараддудсиз айтишимиз мумкинки, ўша вақтнинг олимлари «қоинот фиқҳи»ни ёзишлари фарз ҳолга келган бўлади. Чунки, ўша вақтдан бошлаб қоинот ҳаёти мусулмонларнинг кундалик ҳаётига кирган бўлади ва олимлар бу борадаги дақиқ илмларни ўрганишлари шарт бўлади.

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.8K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:46:33 Соат ўғрисини тарбиялаган устоз | Азизхўжа домла Иноятов





———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.8K views14:46
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:35:00 ​​Муҳаммад Ротиб Наблусий айтадилар:

Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.7K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:35:00
Энг буюк зикр ҳақида | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.5K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:35:00 Энг буюк зикр ҳақида | 1.3 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
4.8K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:35:00 Абулқосим Заҳровий: Инъекция - уколнинг ихтирочиси кимлигини биласизми?

Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб (томирдан) юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги кунимизгача ишлатиб келинаётган тиббий шприц- уколнинг ихтирочиси саналади.
Бу зот ўша даврда Андалусияда энг буюк жарроҳ дея танилган. Шу сабабдан уни «замонавий хирургиянинг отаси» деб ҳам сифатлашади. Унинг қаламига мансуб улкан қомусий қўлланма «Ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби бўлиб, ўттиз жилддан иборатдир.

Мусулмон тиббиёт олими Абулқосим Заҳровий тарихдаги биринчи стоматолог - тиш жарроҳи ҳам эканини биласизми?

Ушбу олим тиш жароҳати учун махсус ускуналарни ихтиро қилган. Ундан ташқари тишни текисловчи ускунани ҳам ясаган. У тиш текислашда тилла ва кумуш иплардан фойдаланган.
Ўзи таълиф этган китобида тишни суғуриш, милк остидаги синган илдизни суғуриш ҳақида тўхталган. У оғиз, милк ва тишга етадиган касалликлар муолажаси ҳақида ҳам бир фасл ёзган.

Ундан ташқари, Абулқосим Заҳровий тарихда биринчи бўлиб, кўкрак бези саратонини жарроҳлик йўли билан даволаган. У 200 дан ортиқ жарроҳлик асбобларни ихтиро қилган олим ҳисобланади. У саратонни бошланғич даврида тўлиғича олиб ташлаш имкони бўлса, даволаш мумкин дейди.

Олим Испаниянинг Мадинатуз Заҳро шаҳрида 936-мелодий сана туғилиб, 1013-мелодий санада Қуртуба шаҳрида вафот этган. X – XI асрларда яшаб ижод қилган. Европада уни «Абулькасис - Al-Zahrawi Albucasis» деб номлашган.

Бобур Аҳмад
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | Youtube
5.6K views06:35
Ochish/sharhlash