Get Mystery Box with random crypto!

​​3- Мўмин – одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир | Bayyina.uz

​​3- Мўмин – одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир.

Яъни мўмин сирларни фош қилмайди. Қўл телефони ва интернет худди сирларингни фош қил, асло яширма дейдиганга ўхшайди. Гўё қўл телефони олган ҳар бир инсонга бир сирингни минг кишига эшиттирмагунингча асло ётма деётгандек, миш-миш ва сир фош қилишга ўхшаш ишлар ижтимоий тармоқларда қилинмоқда. Бу эса бир мусулмон учун хавфлидир.
Қиладиган ишларимизда тилимизни, кўзимизни, оёғимизни, қўлларимизни асрашга масъулмиз. Аллоҳ таоло Қиёмат куни қўлларимизга тил бериб уни гапиртиришини айтади. Аллоҳнинг ҳузурига борганда ҳисоб-китоб қилинганимизда бизга “гапир бандам” демайди. Бандалар жим туришади, қўллар, оёқлар ва кўзлар тилга кириб гапиради. Бир бармоқ мисол учун 69 йиллик умр мобайнида неча марта тугмага босади? Ҳар бирини бирма-бир санаб гувоҳлик беради.

Бу ҳисоб-китоб охиратга иймони йўқларга кулгули туюлиши мумкин албатта. Масалан ҳозирда маълумотларни рақамлаштириш жадал суратда олиб борилмоқда. Ривожланган давлатлардаги ижтимоий хавфсизлик ташкилотларининг хотира марказларида шаҳарда бир кечада барча шифохоналарда жами нечта игна санчилганини билиш мумкин, шундай эмасми? Ҳатто миллионлаб касал ичидан ўша санчилган игналарнинг барчаси қайд қилиниб, ҳужжатлаштириб қўйилади. Буни уюшманинг хотира марказида сақлаш қийин бўлмайди.
Лекин ҳар нарсанинг Холиқи (яратувчи) ва Барий (пок) бўлган Аллоҳ бармоқларимизнинг нечта тугма босганини билиши ва бармоқларимизга тил бериб уларни гапиртириши қийин бўлармидими?!

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube