Марказий банкнинг «Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шар | 🇺🇿Bankxabar
Марказий банкнинг «Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
◦ банкни ташкил этишда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилишни бекор қилиш;
◦ банк филиаллари ва банк хизматлари офислари очилганда бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш муддатларини белгилаш;
◦ банк хизматлари офисларини очишда унинг жойлашувига қўйилган чекловни бекор қилиш;
◦ банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатларни икки нусхада тақдим этиш (илгари уч нусхада тақдим этилган);
◦ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини кузатув кенгаши раиси бўлмаган тақдирда унинг бошқа аъзоларидан бири томонидан имзоланиши мумкинлиги белгилаш;
◦ банк манзилининг ўзгариши муносабати билан унинг уставига ўзгартириш киритилганда Марказий банкка тақдим этиладиган ҳужжатларни аниқлаштириш;
◦ банкларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинмаси раҳбарларига малака талабларини белгилаш;
◦ ҳуқуқий нормаларнинг турли хил талқин қилинишини олдини олиш мақсадида айрим бандларга таҳририй ўзгартиришлар киритиш. Каналга уланиш @Bankxabar