Get Mystery Box with random crypto!

УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР 15 МАЙДАН 1 НОЯБРГАЧА ҚАБ | 🇺🇿Bankxabar

УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР 15 МАЙДАН 1 НОЯБРГАЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ!

Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Каналга уланиш @Bankxabar