Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.33K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2024-04-08 10:38:03 10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш @Bankxabar
24.2K viewsedited  07:38
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:33:42 Кредит муддатидан олдин ёпилганда(тўлиқ қайтарилганда) суғурта пулини қайтариб олиш мумкинми?

Кўплаб қарз олувчиларни битта савол қизиқтиради - кредит муддатидан олдин тўланганидан кейин у бўйича суғуртани қайтариш мумкинми?

Кредит маблағлари муддатидан олдин банкка қайтарилгандан сўнг, дарҳол суғурта тўловларининг бир қисмини қонуний равишда қайтаришга ҳаракат қилиш мумкин. Бунинг учун кредитни ёпиш жараёни тўлиқ тугатилганидан сўнг дарҳол банк билан маслаҳат қилиш керак. Бундан олдин шартномани диққат билан ўрганиб чиқиш ва суғуртага сарфланган пул миқдорини қайтариш имкониятини аниқлаш керак.

агар суғурта шартномасида кредит муддатидан олдин тўланган тақдирда суғуртани қайтариш тўғрисидаги банд бўлса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди - қарз олувчига кредитдан фойдаланиш муддатига қараб суғурта суммасининг бир қисми қайтарилади. Аммо, шартномада пул қайтарилиши белгиланмаган бўлса, унда суғуртанинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш имконияти бўлмайди.

Айтайлик, автокредит бир йилдан сўнг тўлиқ ёпилди. Суғурта учун тўлов 4 йил учун, масалан, 4 млн. сўм миқдорида амалга оширилган. Демак, муддатидан аввал ёпилган кредит учун тахминан 3 млн. сўм миқдорида суғурта тўлови қайтарилиши керак.

Фуқаролик кодексининг 948-моддасига асосан суғурта шартномаси, агар у кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши суғурта ҳодисасидан бошқа ҳолатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган муддати келишидан олдин бекор бўлади.

Бу шуни англатадики, суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга. Кредит сўндирилган бўлса, суғурта шартномаси маъносини йўқотади, чунки суғурта ҳодисаси рўй берса у бўйича тўлов қилишнинг имкони йўқ – банк ва қарз олувчи энди мажбуриятлар билан боғланган эмас.

Шундай қилиб, агар банк хизматлари истеъмолчиси ўз ҳуқуқларини яхши билса, у суғурта суммасининг бир қисмини қайтариши мумкин, чунки қонунда банкка пулларни муддатидан олдин қайтарган қарз олувчиларнинг кредит олиш босқичида расмийлаштирилган суғуртанинг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқи белгиланган.

Каналга уланиш @Bankxabar
20.5K viewsedited  07:33
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:52:42 Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари

Марказий банк – @centralbankuzbekistan;
Асакабанк – @Asakabank_official;
Ўзмиллийбанк – @nbu_official;
ЎзСҚБ – @sqbuz;
Агробанк – @AgrobankChannel;
Халқ банки – @xalqbankinfo;
МКБанк – @mikrokreditbank;
Бизнесни риовжлантириш банки – @brb_uzb;
Туронбанк – @turonbankuz;
Алоқабанк – @aloqabank;
Ипотекабанк – @ipotekabankofficial;
Пойтахт банк – @bank_poytaxt;
Гарант банк – @garantbankuz_official;
Ҳамкорбанк – @Hamkorbankuz;
Ипак Йўли банки – @ipakyulibankuz;
Зираат банк – @ziraatbankuzbekistan;
Трастбанк – @trustbankuz;
Ки Ди Би банк – @kdbuzbekistan;
Азия Альянс банк – @asiaalliancebank
Универсалбанк – @myuniversalbank;
Капиталбанк – @kapital24;
Даврбанк – @davrbankuz;
Ориент Финанс банк – @orientfinansbank;
Мадад Инвест банк – @madadinvestbank_atb;
Инфинбанк – @Infin_bank_bot;
Тенге банк – @Tengebankuz;
Ти Би Си банк – @tbc_bank_uzb;
Анорбанк – @anorbank;
Узумбанк – @uzumbank;
Апекс банк – @digitalbankuz;
Ҳаёт банк – @hayotbank_uz;
Смартбанк – @smart_bank_uz;
Октобанк – @Octobank_AJ;
Авобанк – @avouzbank

Содерот банк ва Янги банкнинг телеграмдаги расмий саҳифалари очилмаган шекилли, шунинг учун уларни топа олмадик.

Банкларнинг веб-сайти ва телефон рақамлари ушбу ҳаволада.

Каналга уланиш @Bankxabar
22.6K viewsedited  04:52
Ochish/sharhlash
2024-04-07 19:36:23 Давлат ташкилотларидаги 2300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилиш давом этмоқда:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Рақамли технологиялар вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Сув хўжалиги вазирлиги
Транспорт вазирлиги
Энергетика вазирлиги
Маданият вазирлиги
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Спорт вазирлиги
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ёшлар ишлари агентлиги
Солиқ қўмитаси
Маданий мерос агентлиги

Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.

Барча бўш иш ўринлари
28.8K views16:36
Ochish/sharhlash
2024-04-07 17:06:23
КАПИТАЛБАНК БУГУН 23 ЁШДА!

«Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки Ўзбекистондаги биринчи хусусий тижорат банкларидан биридир.

Капиталбанк 2001 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияси асосида фаолият юрита бошлаган.

Бугунги кунда Капиталбанк мамлакатимиз бўйлаб 1,9 млн хусусий фойдаланувчи ва 64 минг корпоратив мижозга хизмат кўрсатмоқда. 2023 йилда банкнинг соф фойдаси 77% га, кредит портфели 80% га ўсди, жами депозитлар ҳажмининг ўсиши 34% ни ташкил этди.

@bankxabar канали ушбу кун билан банкнинг серғайрат жамоасини қутлайди ва келажакдаги ишларига муваффақият тилайди. Халқ хизматидан тўхтаманг азаматлар!

Каналга уланиш @Bankxabar
20.4K viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2024-04-07 15:19:45 Банкларнинг мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда HR–жараёнлари билан боғлиқ махсус саҳифалари

Марказий банк — @CBUuz_bot
ЎзСҚБ – @HR_SQB
Ўзмиллийбанк – @NBU_karyera
БРБ – @HR_BRB
МКБанк – @hrmkbank
Ипак йўли банки – @ipakyulibankvacancy
Тенге банк – @Tengebank_HR_Career
Анорбанк – @anorbankcareers
ТБС банк – @careerTBC
Капиталбанк – @kapitalbank_career
Uzcard — @happinesscorporation
Халқ банки — @HRXalqbanki
Алоқабанк — @Aloqabank_HR
Асакабанк — career.asakabank.uz/uz

Каналга уланиш @Bankxabar
12.7K viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2024-04-07 12:25:40
Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар!

Режаларингизни биз билан амалга оширинг.
Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг

100 млн. гача гаровсиз кредит

150 млн. гача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредит

500 млн. гача кредит

1 млрд. гача кредит

1,5 млрд. гача кредит

1,5 млрд. гача лизинг


Бундай имкониятни қўлдан бой берманг.

Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат этинг.
14.4K views09:25
Ochish/sharhlash
2024-04-07 11:57:25
Ғоя бор. Бизнес-режа бор. Амалга ошириш учун эса “Бизнесга биринчи қадам” бор!

Ўзини ўзи банд қилганлар учун "Бизнесга биринчи қадам-1":

5 000 000 сўмгача!
12 ойгача!
Имтиёзли давр – 2 ойгача!

"Бизнесга биринчи қадам-2":

15 000 000 сўмгача!
3 йилга!
Имтиёзли давр – 6 ойгача!

Кредитдан исталган мақсадлар учун фойдаланиш мумкин!

* "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

Бизнесингизни биз билан бирга бошланг!

Батафсил sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.
16.3K views08:57
Ochish/sharhlash
2024-04-06 19:09:09
UZCARD ВА HUMO КАРТАЛАРИНГИЗНИ ТЕЛЕГРАМ ОРҚАЛИ БОШҚАРИШ МУМКИНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

@CardXabarBot ёрдамида:
Ботга чексиз миқдордаги карталарни бириктириш;
Истаган вақтингиз балансни текшириш;
Харажатлар ҳақида батафсил маълумот олиш;
Транзакция маълумотларини Excel'га экспорт қилиш;
Квитанцияларингизни кўриш ва чиқаришингиз мумкин.
Бундан ташқари, сиз учун тўловлар ҳақида маълумот олишнинг 3та усули тақдим этилади: СМС орқали, Телеграм бот орқали ёки комбинацияланган ҳолда.

@HUMOcardbot ёрдамида:
карта йўқолганда уни блоклашингиз ва топилган тақдирда уни блокдан чиқаришингиз;
Пин-код нотўғри терилганда блокланиб қолган картангизни блокдан чиқаришингиз;
Харажат ва даромадларингизни назорат қилишингиз;
карталардаги маблағлар қолдиғини текшириб туришингиз мумкин.

Каналга уланиш @Bankxabar
23.7K viewsedited  16:09
Ochish/sharhlash
2024-04-06 17:17:32 Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам бўлади?

Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президент фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Маълумот ўрнида, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

Каналга уланиш @Bankxabar
20.5K viewsedited  14:17
Ochish/sharhlash