Get Mystery Box with random crypto!

«Бизнесни ривожлантириш банки» Ямагата университети билан  шар | 🇺🇿Bankxabar

«Бизнесни ривожлантириш банки» Ямагата университети билан  шартнома имзолади

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорларни ўқитиш жараёнига “Япония тажрибаси”ни татбиқ этиш ва бу борада Япониянинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате томонидан имзоланган  шартнома ҳам айнан шу эзгу мақсадга қаратилган. 

Ўзаро келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади. Мазкур келишув Банк ва Университет ўртасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг амалий самараси ҳисобланади.

Батафсил

Каналга уланиш @Bankxabar