Get Mystery Box with random crypto!

Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими? Умуман че | 🇺🇿Bankxabar

Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?
Умуман четга чиқишда чеклов бор ёки йўқлигини қаердан билса бўлади?


Банкдан кредит олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишига ҳеч қандай чеклов бўлмайди. 

Кредити бор шахс фақат битта ҳолатда хорижга чиқа олмайди. Қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилади.

Хорижга чиқишга чеклов бор ёки йўқлигини билиш учун ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади. Тизим автоматик тарзда ижро хужжатлари асосида қарздорлик бўйича Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинчалик чеклов қўйилганлик ҳолати мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради. Хизмат бепул амалга оширилади.

Ушбу видеолавҳада хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида тушунтириб ўтилган.

Хизматдан фойдаланиш

Каналга уланиш @Bankxabar