Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.33K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2024-04-06 16:35:51
Biznesda hammasi birinchi qadamga bog‘liq!

Birinchi qadamni biz bilan tashlang.
"Biznesni rivojlantirish banki" "Biznesga birinchi qadam" kreditini taklif etadi.
Hunaringizni biznesga aylantirishga imkoniyat yaratamiz.

Kredit miqdori: 5 million so‘mgacha
Kredit muddati: 12 oy
Imtiyozli davr: 1 oy
Yillik foiz stavkasi: 25%

Batafsil

Qo'shimcha ma'lumot uchun 1254 raqamiga yoki @brbsupport ga murojaat eting.
17.0K views13:35
Ochish/sharhlash
2024-04-06 16:14:43
O'z o'zini band qilgan shaxslar uchun mikroqarz!

"Agrobank" ATB rasmiy daromadga ega bo’lmagan va o’z o’zini band qilgan fuqarolarga mikroqarz ajratadi.

• Muddati – 12 oy
• Miqdori – 5 mln so'mgacha
• Foiz stavkasi – yillik 25%

Batafsil ma’lumot Agrobank.uz saytida.
14.7K views13:14
Ochish/sharhlash
2024-04-06 14:48:00
АСАКАБАНК ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТЛАРДАГИ МИКРОҚАРЗЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА!

Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, бугунданоқ шахсий бизнесингизни бошлаб, даромад олишни бошланг!

"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади

"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-22%

Ушбу микроқарз:

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга;
"Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

Мурожаат учун: 1152
Батафсил маълумот

Каналга уланиш @Bankxabar
24.9K views11:48
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:50:38
MKBANK ўз-ўзини банд қилганлар учун қулай микроқарз ажратишини маълум қилмоқда

Ушбу микроқарз билан Сиз ўз бизнесингизни бугуноқ бошлашингиз мумкин!

Кредит шартлари:
Миқдори - 15 млн. сўмгача 
Муддати - 48 ойгача 
Фоизи - 22-24%

Кредит кимларга ажратилади:

- ўз-ўзини банд қилган жисмоний шахсларга;
- «Микрокредитбанк» АТБга бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган банк мижозларига.

Батафсил маълумот

Алоқа маркази: 1285

Каналга уланиш @Bankxabar
39.8K viewsedited  09:50
Ochish/sharhlash
2024-04-06 09:40:06 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори

"Маҳалла еттилиги"нинг тавсияси асосида ер майдонларини ижарага бериш бўйича "E-auksion" платформаси ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачилик йўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда "бир массив—бир маҳсулот" тамойили асосида ижарага берилади.

ПҚ-52-сонли қарорда назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш. Бунда қарор доирасидаги барча турдаги кредитларни "Маҳалла еттилиги" нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.

Талабгорларга мини техника, уруғ ва кўчат харидига "Ёшлар дафтари" жамғармасидан 5 млн сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 33 млн сўмгача кредит ажратилади.

Батафсил маълумотлар қуйидаги файлда кўрсатилган.

Каналга уланиш @Bankxabar
26.8K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-05 11:57:47 РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАНЛАР УЧУН КРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

@Bankxabar канали айни пайтда расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун кредит ажратаётган банклар рўйхатини тузиб чиқди:

АСАКАБАНК
●Бирламчи бозор учун ипотека кредити—Батафсил маълумот
●Автокредит(бирламчи)—Батафсил маълумот
●Автокредит(Onix)—Батафсил маълумот
1152

АГРОБАНК
●Микроқарз—Батафсил маълумот
●Бирламчи бозор учун ипотека кредити—Батафсил маълумот
●Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити—Батафсил маълумот
1216

АЛОҚАБАНК
●Микроқарз—Батафсил маълумот
●Автокредит—Батафсил маълумот
71-230-77-77

ХАЛҚ БАНКИ
●Автокредит—Батафсил маълумот
●Бирламчи бозор учун ипотека кредити—Батафсил маълумот
●Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити—Батафсил маълумот
1106

ТРАСТБАНК
●Микроқарз—Батафсил маълумот
●Автокредит—Батафсил маълумот
1287

БРБ
●Автокредит—Батафсил маълумот
●Микроқарз—Батафсил маълумот
●Микроқарз—Батафсил маълумот
1254

ТУРОНБАНК
●Микроқарз—Батафсил маълумот
●Микрокредит—Батафсил маълумот
●Микроқарз—Батафсил маълумот
1220

ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
●Автокредит 3 йигача(бирламчи)—Батафсил маълумот
●Автокредит 5 йилгача(бирламчи)—Батафсил маълумот
●Автокредит 3 йилгача(иккиламчи)—Батафсил маълумот
●Автокредит 5 йилгача(иккиламчи)—Батафсил маълумот
●Микроқарз—Батафсил маълумот
●Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити—Батафсил маълумот
1296

МКБАНК
●Микроқарз—Батафсил маълумот
●Автокредит(бирламчи)—Батафсил маълумот
●Автокредит(иккиламчи)—Батафсил маълумот
1285

Каналга уланиш @Bankxabar
35.6K viewsedited  08:57
Ochish/sharhlash
2024-04-04 12:25:15 НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди.

Вакант лавозимга ариза юбориш учун vacancy.argos.uz порталига кириш, кейин «Кабинетга кириш» тугмасини босиш талаб этилади.

Кейинги қадамда OneID тизимидан рўйхатдан ўтиш керак. Бу тизимдан рўйхатдан ўтганлар эса логин ва пароли орқали шахсий кабинетига киради.

Шундан сўнг асосий саҳифага ўтиб, «Вакансия излаш» тугмасини босиш ва «Ногиронлиги бўлган шахслар учун» бўлимига ўтиш зарур. Кейин вакант иш ўрнини танлаш ҳамда малака талаблари билан танишгандан сўнг «Ариза юбориш» тугмасини босиш лозим.

Ариза ҳолатини «Менинг аризаларим» бўлимида кузатиб бориш мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловлар соддалаштирилган тартибда ташкил этилади.

Бунда, танловнинг барча босқичлари иш берувчи ташкилот томонидан ташкил этилади. Ушбу вакант лавозимлар учун танловларда тест синови ўтказилмайди.

Каналга уланиш @Bankxabar
19.0K viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2024-04-04 11:03:01 Ўзсаноатқурилишбанк «Joyda» мобил иловасида карталар орасида пул ўтказмалари 0% бўлганлигини маълум қилди.

Эндиликда илова орқали Uzcard ва Humo карталари орқали бир ойда 5 млн сўмгача фоизсиз пул ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Иловани юклаб олиш: App Store/ Google Play

Каналга уланиш @Bankxabar
18.8K views08:03
Ochish/sharhlash
2024-04-03 18:54:20 ЮҚОРИДАГИ ПҚ-149-СОНЛИ ҚАРОР БИЛАН НИМАЛАР ЎЗГАРДИ? ТАҚҚОСЛАЙМИЗ:

Президентнинг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси ўзгарди:

Ҳозир: тижорат банклари томонидан кредитлар 33 млн сўмгача ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.

Олдин: тижорат банклари томонидан кредитлар 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда — тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида ажратилар эди.

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг б кичик банди иккинчи хатбошиси ўзгарди:

Ҳозир: Ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга.

Олдин: оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ажратилар эди.

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг б кичик банди учинчи хатбошиси ўзгарди:

Ҳозир: Чорвачилик балиқчилик ва паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача бўлган муддатга..

Олдин: чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, «дала дўконлари»ни қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга ажратилар эди.

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг б кичик банди олтинчи хатбошиси ўзгарди:

Ҳозир: 3 йилгачача муддатга сўзлари 3 йилдан 4 йилгача муддатга ўзгарди.

Олдин: «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилар эди.

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг г кичик банди ўзгарди:

Ҳозир: Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳалллийлаштирилган(наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан индентификация қилинган(биркалаш усули) чорва молларини(қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.

Олдин: чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар камида 10 бошдан 50 бошгача четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва чорва ҳайвонларини идентификациялаш тизимида акс этган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ферма ташкил этишга берилади. Бунда, кредитлар ва харид қилинган чорва моллари (қорамол, қўй, эчки) тўғрисида ахборотлар «Online-mahalla» платформасидаги маълумотлар базасига мажбурий тартибда киритилар эди.

Президентнинг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-39-сонли қарори 2-бандининг еттинчи хатбошиси ўзгарди:

Ҳозир: нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда сўзи олиб ташланди.

Олдин: ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилар эди.

Президентнинг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли қарори 10-банди ўзгарди:

Ҳозир: 2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар 3 йилдан 4 йилгача бўлган муддатга 6 ойдан 1 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

Олдин: 2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилар эди.

Каналга уланиш @Bankxabar
26.0K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash
2024-04-03 18:54:02 ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ЭНДИ 1 ЙИЛЛИК ИМТИЁЗЛИ ДАВР БИЛАН 4 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН МУДДАТГА АЖРАТИЛАДИ!

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

Аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экаш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларн ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Савдо-саноат палатаси ҳамда солиқ қўмитаси билан биргаликда таъминотчи корхоналар томонидан нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, маҳсулот ва хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш юзасидан кучайтирилган назоратни амалга оширади.

Мақсадли дастурларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан Халқ банкига 2 трлн сўм, Микрокредитбанкка 790 млрд сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган Халқ банкига 1,837 трлн сўм, Микрокредитбанк 1,233 трлн сўм миқдорида ажратилган маблағлар ушбу молия муассасаларининг устав капиталини оширишга йўналтирилади.

Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳалллийлаштирилган(наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан индентификация қилинган(биркалаш усули) чорва молларини(қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.

ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига ўтказиб берилади.

Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун «Халқ банки», «Бизнесни ривожлантириш банки» ва «Микрокредитбанк»га Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратилган кредит ресурслари муддати узайтирилди. Шунда уларга уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатга ажратиладиган бўлди.

Каналга уланиш @Bankxabar
22.8K views15:54
Ochish/sharhlash