Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.12K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-05-06 14:26:06
Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган БХО бошлиғи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган.

Ноқонуний ўзлаштирган пуллари ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш @Bankxabar
14.8K views11:26
Ochish/sharhlash
2024-05-06 12:35:05 9 май байрами муносабати билан неча кун дам олинади?

Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун яъни пайшанба куни дам олади.

10 май, жума — барча ходимлар учун иш куни.


Каналга уланиш @Bankxabar
17.6K views09:35
Ochish/sharhlash
2024-05-06 11:37:47
Шарипов Бахромходжа Шухратович Бизнесни ривожлантириш банки Бошқарув Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди!

Б.Шарипов 22.09.1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавр босқичини ва 2005 йил магистратура босқичини тамомлаган. 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси «Давлат бошқаруви» йўналишини битирган. Банк тизимидаги иш тажрибаси 20 йил.

Тайинловга қадар, Асакабанк Бошқарув Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Баxромходжа Шухратовичнинг келгуси иш фаолиятига омад тилаймиз!

Каналга уланиш @Bankxabar
17.3K viewsedited  08:37
Ochish/sharhlash
2024-05-06 10:46:51
Асакабанк ходими Алимардон Сабиров Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални олиб келибди!

Жорий йилнинг 4 май куни Асакабанк ходими Сабиров Алимардон Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида ўтказилган «Жибек–Жолу Марафону 2024» мусобақасида қатнашди.

Алимардон Сабиров ушбу мусобақанинг 5 км масофага югуриш бўйича барча ёш тоифасида ҳамда 35 ёшдан катталар орасида 1-ўринни қўлга киритиб, олтин медаль ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

Олтин медаллари сони яна биттага кўпайган А.Сабировни банкирлар номидан қутлаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаймиз!

Каналга уланиш @Bankxabar
16.4K views07:46
Ochish/sharhlash
2024-05-06 07:01:24 УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 8 баравари(8 400 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 баравари(9 660 000 сўм)гача бўлиши керак.

МҲТЭКМ – Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 1 050 000 сўм.

Ҳайрон бўлманг бу ҳақиқат ! Уй-жойнинг тўловини маълум қисми давлат томонидан субсидия шаклида тўлаб берилиши мумкин лекин, қолган қисми бу кредит дегани. Узоқ йиллар давомида сиз ўша кредитни ўз вақтида тўлаб боришингиз керак дегани. Шу сабабли эртага кредит тўловини тўлай олмасдан банк ходими билан ёқалашиб юрмаслигингиз учун аввал бошидан сизни тўловга қобилятлилик даражангиз юқоридаги миқдорлардан келиб чиқиб текшириб кўрилади ва шундан кейин сизга субсидия ажратилади.

Каналга уланиш @Bankxabar
31.4K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2024-05-05 04:19:47 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарорига асосан, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Tалабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузуридаги туман (шаҳар) ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1. Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси.

2. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма.

3. Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Каналга уланиш @Bankxabar
50.9K views01:19
Ochish/sharhlash
2024-05-05 03:39:18
Бугун МКБанк 18 ёшга тўлди!

МКБанк Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги "Микрокредитбанк" АТБни ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-3750-сонли Фармони асосида, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бошқа қатор соҳалар ривожига ўз ҳиссасини қўшиши учун ташкил этилган.

@Bankxabar канали ушбу кун муносабати билан банкнинг серғайрат, аҳил жамоасига муваффақият тилайди! Халқ хизматидан чарчаманг азаматлар!

Каналга уланиш @Bankxabar
22.5K views00:39
Ochish/sharhlash
2024-05-05 03:26:37
Бугун "YANGI BANK" 1 ёшга тўлди!

Бундан бир йил аввал, Марказий банк томонидан “YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган эди.

@bankxabar канали ушбу кун билан банкнинг серғайрат жамоасини қутлайди ва келажакдаги ишларига муваффақият тилайди. Халқ хизматидан тўхтаманг азаматлар!

Каналга уланиш @Bankxabar
19.8K views00:26
Ochish/sharhlash
2024-05-04 06:57:21
Бугун «Асакабанк» АЖ бошқарувчи директори (чакана бизнес) Тангматов Бекзод Олимжонович 38 ёшга тўлдилар!

Б.Тангматов 04.05.1986 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган.Банк тизимидаги иш тажрибаси 16 йил.

Бекзод Олимжоновични бугунги таваллуд айёми билан чин юракдан қутлаймиз.

Каналга уланиш @Bankxabar
13.3K viewsedited  03:57
Ochish/sharhlash
2024-05-03 20:45:32 Агробанкчи қизларга юбориб қўямиз

Каналга уланиш @Bankxabar
16.5K views17:45
Ochish/sharhlash