Get Mystery Box with random crypto!

Асакабанк ходими Алимардон Сабиров Ўзбекистонга навбатдаги олт | 🇺🇿Bankxabar

Асакабанк ходими Алимардон Сабиров Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални олиб келибди!

Жорий йилнинг 4 май куни Асакабанк ходими Сабиров Алимардон Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида ўтказилган «Жибек–Жолу Марафону 2024» мусобақасида қатнашди.

Алимардон Сабиров ушбу мусобақанинг 5 км масофага югуриш бўйича барча ёш тоифасида ҳамда 35 ёшдан катталар орасида 1-ўринни қўлга киритиб, олтин медаль ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

Олтин медаллари сони яна биттага кўпайган А.Сабировни банкирлар номидан қутлаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаймиз!

Каналга уланиш @Bankxabar