Get Mystery Box with random crypto!

Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган БХО бошлиғи аниқла | 🇺🇿Bankxabar

Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган БХО бошлиғи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган.

Ноқонуний ўзлаштирган пуллари ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш @Bankxabar