Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.12K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2024-05-01 17:19:41
#Квартира сотилади 100% тўловга

Мирзо Улуғбек
Мўлжал: Карзинка Қорасув(1) «QORASUV PLAZA»
Кадастр бор
2 - хона
9 - қават 57 кв²
11 - қаватли уй
120 000 $ нархи келишилади
99-832-99-99 уй эгалари
16.9K views14:19
Ochish/sharhlash
2024-05-01 11:58:40
Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи кенгашининг йиллик йиғилишида Трастбанк Бошқаруви Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда.

Хусусан, Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпопацияси ўзаро англашув Меморандуми имзолади. Унга кўра, икки молия институти ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади. Халқаро ислом савдо-молия копорацияси билан ўтказилган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларининг ислом шариати асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, Трастбанк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 64 млн АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Республикамиздаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг жами 74 та лойиҳаси молиялаштирилган. Бу тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.
17.3K views08:58
Ochish/sharhlash
2024-05-01 09:53:17
Ҳалигача ойлиги тушмаганлар...

Маълумот учун: Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади.

Меҳнат кодекси 333-модда

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кирганига бугун нақд бир йил бўлди.

Каналга уланиш @Bankxabar
21.2K viewsedited  06:53
Ochish/sharhlash
2024-04-30 15:56:32
Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади

15 та тижорат банки Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлади. Кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилади.

Бу ҳақда маълум қилган президент маслаҳатчисининг ўринбосари Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, банклар “Кутубхоначи қиз” Telegram-канали муаллифи Шаҳноза Наврўзова Бухоро вилоятининг Олот туманида кутубхона очганидан илҳомланиб, бу ташаббусга қўл урган.

Лойиҳа доирасида:
Саноатқурилишбанк 15 та;
Миллий банк 14 та;
Халқ банки 10 та;
Ҳамкорбанк 8 та;
Ипак йўли банки 8 та;
Даврбанк 7 та;
Ориент Финанс Банк 6 та;
Трастбанк 6та;
Туронбанк 6 та;
Азия Алянс Банк 5 та;
Асакабанк 4 та;
БРБ 3 та;
Инфинбанк 3 та;
МКБанк 3 та;
Алоқабанк 2 та маҳаллада кутубхона очмоқда.

“Жараённи кузатиб, кутубхоналар ишга тушгач, уларнинг хизматидан фойдаланиб, ўз фикрингизни билдиринг (кутубхоналарнинг аксарияти маҳалла биноларида жойлашмоқда)”,дея жамоатчиликка мурожаат қилди Тимур Ишметов.

Каналга уланиш @Bankxabar
22.7K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2024-04-30 14:45:02
ANORBANK ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМ БАНКИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ

Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди. 

Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади.

Батафсил.
18.7K views11:45
Ochish/sharhlash
2024-04-30 13:34:15
Пойтахт банк жисмоний шахсларга барча турдаги кредит хизматларини тақдим этмоқда

“Яхши ният” истеъмол кредити:
(товарлар сотиб олиш учун)
— Муддати – 12 ойгача;
— Имтиёзли давр – 2 ой;
— Фоиз ставкаси – 26%;
— Таъминот тури – суғурта полиси.

“Саёҳат учун” истеъмол кредити:
(турфирмага тўлаб берилади)
— Кредит суммаси - БҲМнинг 100 баробари миқдорида;
— Муддати –12 ойгача;
— Имтиёзли давр – 2 ой;
— Фоиз ставкаси – 26%;
— Таъминот тури – суғурта полиси.

“Барқарор” истеъмол кредити:
— Кредит суммаси – БХМнинг 300 баробари миқдорида;
— Муддати – 22-36 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 26-28%;
— Таъминот тури – 3-шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови.

50 млн сўмгача микроқарз:
(ойлик даромадга эга бўлмаган шахслар учун):
— Муддати – 12-36 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 26-30%;
— Таъминот тури – ликвидли мол-мулк гарови.

100 млн. сўмгача микроқарз:
(ойлик даромадга эга бўлган шахслар учун)
— Муддати – 12-36 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 25-30%;
— Таъминот тури – 3-шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови.

“Бизнесга биринчи қадам” микрокредити:
(з бизнесини бошламоқчи бўлган расмий даромади бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун)
— Муддати – 12 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 28%;
— Кредит суммаси – 5 млн сўмгача.

Бизнесга иккинчи қадам” микрокредити:
— Муддати – 12 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 27%;
— Кредит суммаси –15 млн сўмгача;

“Ипотека кредит”:
— Кредит суммаси – чекланмаган;
— Муддати – 60 ойдан120 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 25-29%;
— Бошланғич тўлов – 25% дан

Автокредит — BYD:
(Ойлик иш ҳақига эга бўлган жисмоний шахслар учун)
— Муддати – 48 ойгача;
— Фоиз ставкаси – 23,9%-25,9%;
— Дастлабки бадал – 30%-50%.

(Ўзини-ўзи банд қилган бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахслар учун)
— Муддати – 48 ойгача
— Фоиз ставкаси – 25,9%-27,9%
— Дастлабки бадал – 30%-50%

Telegram Facebook Instagram
17.0K views10:34
Ochish/sharhlash
2024-04-30 09:36:52 Барча бюджет ташкилотлари ходимларига ойлик иш ҳақи 100% миқдорда банк карталарига тўлаб берилиши мумкин!

◦ Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида:

◦ Барча бюджет ташкилотлари
(шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк пластик карталари орқали бериш;

◦ товар ва хизматларнинг умумий̆ қиймати уч минг АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar
13.6K viewsedited  06:36
Ochish/sharhlash
2024-04-30 08:48:03 АПРЕЛЬ ОЙИДА 51 МЛРД СЎМГА ЯҚИН КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНГАНЛИГИ ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ!

Ушбу пост Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан апрель ойи давомида кредит маблағларининг талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича эълон қилган
маълумотлари асосида тайёрланди.

◦ Навоий вилоятида 6.5 млрд сўм;
◦ Тошкент туманида 2 млрд сўм;
◦ Андижон туманида 1.6 млрд сўм;
◦ Андижон шаҳрида 1.7 млрд сўм;
◦ Тўрткўл туманида 1.5 млрд сўм;
◦ Чирчиқ шаҳрида 120 минг АҚШ доллари;
◦ Навоий шаҳрида 3 млрд сўм;
◦ Каттақўрғон шаҳрида 602.6 млн сўм;
◦ Тошкент шаҳрида 18 млрд сўм;
◦ Қўнғирот туманида 2.5 млрд сўм;
◦ Самарқанд туманида 1.7 млрд сўм;
◦ Хоразм вилоятида 2.6 млрд сўм;
◦ Сариосиё туманида 2 млрд сўм;
◦ Ғаллаорол туманида 1.8 млрд сўм;
◦ Қўрғонтепа туманида 650 млн сўм;
◦ Шунингдек, Тошкент вилоятида 3.1 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириб олиш ҳолатлари аниқланган. 
ЖАМИ: 50 767 000 000
(50 МИЛЛИАРД 767 МИЛЛИОН) СЎМ

Каналга уланиш @Bankxabar
13.1K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2024-04-29 19:46:04
Сизларни Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламан!

100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар;
33,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар;
Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар;
Янги имтиёз ва икониятлар ва шу каби янгиликлар ҳоким ёрдамчиси каналида.

Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!

КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
https://t.me/hokim_yordamchilar
17.3K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-04-29 16:57:28 Бир фоизлик кэшбек қайтариш бекор қилиниши мумкин!

2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирилмоқда.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar
18.0K viewsedited  13:57
Ochish/sharhlash