Get Mystery Box with random crypto!

УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИ | 🇺🇿Bankxabar

УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 8 баравари(8 400 000 сўм)гача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 баравари(9 660 000 сўм)гача бўлиши керак.

МҲТЭКМ – Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 1 050 000 сўм.

Ҳайрон бўлманг бу ҳақиқат ! Уй-жойнинг тўловини маълум қисми давлат томонидан субсидия шаклида тўлаб берилиши мумкин лекин, қолган қисми бу кредит дегани. Узоқ йиллар давомида сиз ўша кредитни ўз вақтида тўлаб боришингиз керак дегани. Шу сабабли эртага кредит тўловини тўлай олмасдан банк ходими билан ёқалашиб юрмаслигингиз учун аввал бошидан сизни тўловга қобилятлилик даражангиз юқоридаги миқдорлардан келиб чиқиб текшириб кўрилади ва шундан кейин сизга субсидия ажратилади.

Каналга уланиш @Bankxabar