Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада биринчи рақамли банк ҳисобланувчи TBC Bank минтақави | Bank va Mijoz

Фарғонада биринчи рақамли банк ҳисобланувчи TBC Bank минтақавий шоу-румининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

2021 йил 22 декабр куни Фарғона шаҳрида TBC Bank минтақавий шоу-румининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда “TBC Bank” Бошқарув раиси Спартак Тетрашвили, Комплаенс ва операцион хавфлар бўйича директори Ҳикоят Дадабаева ва бошқалар иштирок этишди.

TBC Bank шоу-румлари стандарт банк филиалларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда мижозларга банк хизматлари кўрсатилмайди, барча хизматлардан онлайн фойдаланиш мумкин. Ушбу шахобчалар фойдаланувчилар TBC UZ иловасида рўйхатдан ўтган ҳолда тасдиқлаш жараёнидан ўтиб, тўлақонли мижозга айланиши, шунингдек, банк картасини олиш борасида малакали мутахассислардан маслаҳатлар олишларига мўлжалланган.

Фарғона шоу-руми ходимлар штати ҳозирги кунда 23 кишини ташкил этади.

Маълумот учун: TBC Bank 2020 йилда Ўзбекистон бозорига биринчи рақамли банк сифатида кириб келган. Ҳозирги вақтда TBC UZ иловаси 1,3 миллиондан ортиқ марта юклаб олинган.

@bankmijoz