Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди Жорий йилнинг 21 декабр | Bank va Mijoz

Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, банк ва уюшма раҳбарияти, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Марказда машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди, етарли адабиётлар фонди шакллантирилди.

Ўқув марказида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳавий малакаси ошириб борилади. Ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.

@bankmijoz