Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 44.45K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-04-13 07:51:04 Имтиёзли таълим кредити ажратаётган банклар

Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида таълим кредити ажратилаётгани маълум қилинган.

• Алоқабанк
• Туронбанк

БРБ
• Ориент Финанс банк.

@bankmijoz
16.9K viewsedited  04:51
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:24:04
Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Сулаймонов Рустам Давутович Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@bankmijoz
14.7K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-04-10 04:20:22
Ассалому алайкум азизлар!

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин.

Муборак Рамазон ойида қилган барча эзгу ишларимиз ва дуоларимизни Яратганнинг ўзи қабул қилсин. Сизларга соғлиқ саломатлик, бахт ва омад тилаймиз. Хонадонингиздан тинчлик-тотувлик, қут барака ҳеч ҳам аримасин. Юртимиз доимо тинч бўлсин.

@bankmijoz
15.5K views01:20
Ochish/sharhlash
2024-04-09 16:45:04 «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ банк ахборот тизимларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик талабларини бузилганлиги қўпол қоидабузарликлар қаторига киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, учинчи ўқишда қабул қилинди.

@bankmijoz
13.8K views13:45
Ochish/sharhlash
2024-04-09 15:34:53
Халқаро рейтинг агентликларининг "катта учлиги" қаторига кирадиган нуфузли ташкилот – Moody’s Ratings рейтинг агентлиги InfinBank’нинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражадан B1 даражага кўтарди. Бу ташкилот кредит рейтингларини белгилайди, шунингдек, тадқиқотлар ва риск таҳлилларини ўтказади.

Moody’s InfinBank’нинг B1 даражасига кўтарилишига банкнинг барқарор тарихи, молиявий кўрсаткичлари яхши эканлиги – активлар ва рентабелликнинг юқори сифати, шунингдек барқарор молиялаштириш профили ҳам унинг B1 даражасига кўтарилишига асос бўлганини таъкидлаган.

Умуман олганда, бу каби рейтинглар инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва рисклар даражасини тўғри баҳолашга ёрдам беради. Агентликнинг ҳисоботларини кўриб чиққан мижоз банкнинг кредитга лаёқатлилиги тўғрисида обектив ва салмоқли қарорни қабул қилиши мумкин. Шундай экан, InfinBank Ўзбекистон молия бозоридаги мавқеи мустаҳкамланиши унинг бир маромда ривожланишини таъминлайди. Янги мақом маҳаллий ва халқаро банклар билан муносабатларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
14.2K views12:34
Ochish/sharhlash
2024-04-09 13:22:25 Онлайн микроқарзлар

Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун

• Халқ банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 25%;
– 24 ойга йиллик 26%;
– 36 ойга йиллик 28%;
– 48 ойга йиллик 30%;

• Ўзмиллийбанк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27% (бошқа бюджет ташкилотлари ходимлари учун 28%);

• МКБанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27%;

• Ипотека-банк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 31,99%;


Расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун

• Агробанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27,99% (бюджет ташкилотлари ходимлари учун 25%*);

• МКБанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 31%;

• ЎзСҚБ:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 31%;
– 24 ойга йиллик 32%;
– 36 ойга йиллик 33%;
– 48 ойга йиллик 34%;

• Трастбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 32%;

• Алоқабанк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 32%;

• Туронбанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 33 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 33%;

• Tenge Bank:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 35.9%;

• Ипак йўли банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 30,9%;
– 24 ойга йиллик 35,9%;
– 36 ойга йиллик 40,9%;

• Ипотека-банк:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 30 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 37,99%;

• Hamkorbank:
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 32%;
– 24 ойга йиллик 36%;
– 36 ойга йиллик 40%;

• Даврбанк:
◦ муддати – 48 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 3242%;

• TBC Bank:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 28–49%гача;

• ANORBANK:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 34–52% гача.

@bankmijoz
16.8K views10:22
Ochish/sharhlash
2024-04-09 10:41:32
Банкирларни уйғонгани рост бўлсин!

Кредитларни ҳам ўз вақтида тўлашни унутманг! (#)

@bankmijoz
23.4K views07:41
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:34:05
Тижорат банклари томонидан бугунги кунда тақдим этилаётган аҳоли омонатларининг энг юқори ставкаси — йиллик 27,09%ни ташкил этади.

Бошқа юқори фоизли омонатлар ҳақида бу ерда.

@bankmijoz
16.5K views06:34
Ochish/sharhlash
2024-04-09 06:14:13 Эртага, 10 – апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

@bankmijoz
18.1K views03:14
Ochish/sharhlash
2024-04-09 05:01:10 Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин. Чунки эртага – Рамазон Ҳайити байрамининг биринчи куни.

Меҳнат кодекси 187-моддасига асосан,
ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Байрам муносабати билан барча учун, шунингдек, тижорат банклари учун ҳам кетма-кет 3 кун – 10, 11 ва 12 апрель саналари дам олиш кунлари ҳисобланади.

Дам олиш кунларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадда банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари (ВАШ, пул ўтказмалари хизматлари) фаолият кўрсатади.

@bankmijoz
19.7K views02:01
Ochish/sharhlash