Get Mystery Box with random crypto!

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида банк тизимига оид нималар кўзда тутилган?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

"Тараққиёт стратегияси"да иқтисодиётнинг асосий тармоқлари сингари, банк тизимига оид қатор ўзгаришларни амалга ошириш, хусусан, давлат улуши бор банкларда трансформация жараёнларини якунлаш, банк секторида хусусий улушни 60 фоизгача ошириш, Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш, Асакабанкни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш, Халқ банки, Қишлоқ қурилиш банк, Микрокредитбанк, Агробанк, Ўзмиллийбанк акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.

Стратегияда шунингдек, банк тизимини рақамлаштириш, банк хизмат турларини кенгайтириш борасида ҳам бир нечта бандлар киритилган.


@bankers_uz