Get Mystery Box with random crypto!

Ипотека банк бошқаруви ва кузатув кенгаши таркиби янгиланмоқда | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ипотека банк бошқаруви ва кузатув кенгаши таркиби янгиланмоқда

"Ипотека банк" АТИБ акциядорларининг жорий йил 26 майда бўлиб ўтган йиғилишида банк Кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари таркибини янгилашга қарор қилинган. Хусусан, Кузатув кенгаши таркибига 4 та янги аъзо, шу жумладан 3 та OTP Bank вакили киритилган. Бундан ташқари, банк бошқаруви аъзолари таркиби ҳам деярли 50 фоизга янгиланган.

Қайд этилишича, юқоридаги ўзгаришлар ва банкнинг янги ташкилий тузилмаси ЎзР Ҳукумати ва OTP Bank ўртасида тузилган акцияларни олиш-сотиш бўйича шартномага мувофиқ 1-транзакция ёпилишидан сўнг амалга киритилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1142


@bankers_uz