Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда Республика тармоқлараро саноат кўргазмаси бошланди | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Тошкентда Республика тармоқлараро саноат кўргазмаси бошланди

Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Республика тармоқлараро саноат кўргазмаси (ярмаркаси) бўлиб ўтади. Мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда йирик саноат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар учун яхши имкониятдир.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг барча тармоқ ва ҳудудий корхоналари маҳсулотлари билан танишишлари мумкин. Бундан ташқари, кўргазма билан бир вақтда тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ўз соҳаларидаги энг жозибадор инвестиция таклифлари тақдимотини ўтказадилар ҳамда ҳар бир тармоқнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берадилар.

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А. Темур шоҳ кўчаси, 107-уй, "ЎзЭкспомарказ" кўргазмалар павильони.