Get Mystery Box with random crypto!

Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни я | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади

Ноябрь ойида аҳолининг миллий валютадаги банк омонатлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,5 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич сўнгги етти йил ичидаги максимум ҳисобланади. Омонатлар бўйича бундай юқори фоиз ставкалари 2014 йилдан бери кузатилмаган эди.

Фоиз ставкаларининг ўсиш тендецияси жорий йилнинг июль ойидан сентябрь ойигача бўлган муддатда кузатилган эди. Октябрь ойида эса фуқароларнинг омонатлари бўйича фоизлар йил бошидан бери биринчи марта 19,6% гача пасайди, бироқ фоизлар ўсиши бу ойда яна тикланди.

Шу билан бирга, юридик шахсларнинг омонатлари бўйича ставкалар йил бошидан буён минимал қийматига - 14,7 фоизга тушди. Бу кўрсаткич иккинчи ой кетма-кет пасайиб бормоқда.

Марказий банк жорий йилда аҳоли омонатлари суммаси кескин ошганини таъкидлади – 11 ой давомида улар бўйича маблағлар ҳажми 63 фоизга ошган.


@bankers_uz