Get Mystery Box with random crypto!

'Davr Mobile' акциясининг 4-даври бошланди, унда 'Gentra' авто | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

"Davr Mobile" акциясининг 4-даври бошланди, унда "Gentra" автомобили ўйналмоқда

"Davr Bank" томонидан эълон қилинган акциянинг навбатдаги даврида асосий соврин сифатида "Gentra" автомобили ва бир нечта пул мукофотлари ўйналмоқда. Акцияга кўра,исталган фойдаланувчи тегишли шартларни бажариш балл тўплаши ва рейтингдаги ўрнини юқорига кўтариб, бош совринни ютиб олиши мумкин.

Хусусан, дўстларни таклиф қилиш, хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, иловадаги "Менинг уйим" бўлимини тўлдириш, онлайн омонат очиш ёки кредит олиш, конверсия операциялари, иловада идентификациядан ўтиш каби амалиётлар бажарилганида 5 баллдан 30 баллгача олиш мумкин.

Энг кўп балл тўплаган фойдаланувчилар қуйидаги ютуқларни қўлга киритади:

— 1 ўрин: "Gentra" автомобили;
— 2 ўрин: 3 500 000 сўм;
— 3- 12 ўрин: 1 000 000 сўм;
— 13-32 ўрин: 100 000 сўм;
— 33-100 ўрин: 50 000 сўм.

Акция муддати: 2021 йил 15 декабрдан 2022 йил 10 январгача.

Маълумот учун тел.: 1284 | +998 71 207 40 40 | +998 71 207 09 09.

Сайт: product.davrbank.uz