Get Mystery Box with random crypto!

15 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа с | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

15 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Янгиланган алоқа маркази, такомиллаштирилган мобил илова, бир неча йирик битимлар — Қишлоқ қурилиш банкда 2021 йил якунлари;

22 декабрдан янги намунадаги 50 000 сўм ва 100 000 сўм банкноталар чиқарилади;

"Davr Mobile" акциясининг 4-даври бошланди, унда "Gentra" автомобили ўйналмоқда;

Бугун Apelsin ўзининг 2 йиллигини нишонламоқда;

Универсалбанк Чустда ўзининг 6-филиалини очди;

Ўзсаноатқурилишбанк эколог-мутахассис лавозимига вакансия эълон қилди;

Asia Alliance Bank'нинг мобил иловаси эртага 12:00 дан 17 декабрь 18:00 гача вақтинча ишламайди;

Ипотека-банк Американинг JP Morgan Chase банки томонидан мукофот билан тақдирланди;

Пойтахтбанк ташқи аудиторлар ўртасида танлов эълон қилмоқда;

Биржада АҚШ доллари курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг 14 сўм 85 тийинга пасайди ва пайшанбадан бошлаб расмий курс 10 830 сўм 15 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест