Get Mystery Box with random crypto!

Epsilon компаниясидан ойлик пулини ололмаётган фуқаро хақида ё | Bahodir Ahmedov

Epsilon компаниясидан ойлик пулини ололмаётган фуқаро хақида ёзгандим. Ушбу масала Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси томонидан ўрганилибди.

Ўрганишга кўра, иш берувчи томонидан мурожаатчининг ойлик маошлари ўз вақтида берилмаганлиги ва Меҳнат кодексининг 154-161-моддалари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди. Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида “Epsilon Development Company” МЧЖнинг собиқ ходимига 21 498 072,03 сўм миқдорида иш хақини ундириш юзасидан суд ажрими чиқарилган.

Тезкорлик учун ташаккур!

@bahodirahmedoff