Get Mystery Box with random crypto!

Бугун ишдан КАМИДА бир соат эртароқ чиқиш ҳуқуқига эгасиз Буг | Bahodir Ahmedov

Бугун ишдан КАМИДА бир соат эртароқ чиқиш ҳуқуқига эгасиз

Бугун байрам олди кун. Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Шу жойида бир жумлага деярли ҳамма, ҳатто юрист ва кадр мутахассислари ҳам эътибор қаратмайди. "Камида" деган жумлага. Биз бир соатни олиб олганмиз. Агар иш берувчи хоҳласа, 2-3 соат олдин ҳам.

Шунингдек, эртага 1 сентябр - Мустақиллик байрами бўлгани сабабли кўплаб давлат ташкилотларининг жамоа шартномаларида байрам мукофотларини бериш масаласи аниқ қилиб белгилаб қўйилган бўлади.

Иш берувчилар, байрам пулларини байрамдан кейин эмас, айнан байрамгача беринглар. Ходимлар учун бу ҳам катта эътибор.

Тошкент шаҳар бандлик бош Бошқармаси! Сизлар барибир бермасанглар керак а?

@bahodirahmedoff