Get Mystery Box with random crypto!

Дарсликлар нархи ва сифатидан ташқари манфаатдорлар ҳам топили | Bahodir Ahmedov

Дарсликлар нархи ва сифатидан ташқари манфаатдорлар ҳам топилиб жазоланиши керак

Мактаб дарсликларига оид давлат раҳбарининг тегишли топшириғидан сўнг, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков мазкур масала бўйича танқидий йиғилиш ўтказибди.

Унда барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги мавжуд хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент Администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузиларкан.

Менимча, бу ерда фокусни фақатгина дарсликларни нархи, уларнинг сифатига эътибор қаратишдан ташқари коррупциоген ҳолатларни ҳам аниқлаш керак. Бу ишлар шунчаки ишдаги камчилик туфайли пайдо бўлмайди. Албатта бунинг тагида манфаат ётади. Ўша манфаат эгалари кимлар? Схемалари қандай қурилган? Буни Бош прокуратурага топширилиши керак. У ерда яхши кадрлар йўқ эмас. Шунчаки фаолиятига аралашмаслик ва аралашишга қўймаслик керак.

@bahodirahmedoff