Get Mystery Box with random crypto!

'Қишлоққурилишбанк' АТБ минтақавий филиали суд қарорини ижро э | Bahodir Ahmedov

"Қишлоққурилишбанк" АТБ минтақавий филиали суд қарорини ижро этмагани учун "Дамас" автомобили хатланган, банк бошқарувчиси маъмурий жазога тортилган

Бир неча ойдирки, бир "Қишлоққурилишбанк" АТБнинг ноқонуний ишдан бўшатилган З.Х. исмли ходимини ишини кузатиб келяпман. Гап шундаки, АТБ "Қишлоққурилишбанк"нинг Жиззах филиали ўрнига марказий аппаратга ўтказилиб "Банк хизматлари офиси" ва "Банк хизматлари марказлари"дан иборат бошқарма ташкил этилган. Банк филиали эса биз тугатилдик дея ходимни Меҳнат кодекси 100-модда 2-қисм 1-банди билан меҳнат шартномаси бекор қилган.

Ваҳоланки, МК 98-моддасига биноан корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади. Корхонанинг бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилиши меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатмайди.

Судда ушбу масала ўрганилиб, З.Н. бўлим бошлиқлиги лавозимига тикланиши, салкам 20 млн мажбурий прогул, 10 млн маънавий зарар ундирилиши ҳақида қарор чиққан.

Қарор кеча ёки илгари куни эмас 7 июн куни чиқарилган. Лекин банк томонидан суд қарори ижро этилмаган. Шу сабабли Жиззах шаҳар прокуратураси маълумотига кўра, АТБ "Қишлоққурилишбанк" Жиззах минтақавий филиали ихтиёрий муддат давомида бажарилмагани сабабли "Дамас" русумли автомобили хатланган ҳамда банк бошқарувчиси Ш. Сапаров маъмурий жаримага тортилган.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, у ҳали ҳам ишига тикланмаган ва бу бўйича Бош прокуратурага арз қилган.

Шу жойида эслатма: агар шахс маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам суд хужжатини ижро этишдан бўйин товласа, бу Жиноят кодекси 232-модда билан малакаланади ва жиноий жавобгарликка тортилади.

Қани кутамиз, ҳангома қандай давом этаркин...

@bahodirahmedoff