Get Mystery Box with random crypto!

'Отам чет эл фуқароси, онам ФБШ. Менга фуқаролик бериладими?' | Bahodir Ahmedov

"Отам чет эл фуқароси, онам ФБШ. Менга фуқаролик бериладими?"

Савол
: мен 1997-йил 24-июн Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятида туғилганман отам Туркманистон фуқороси онам фуқоролиги бўлмаган шахс .
Отам хозир Туркманистон да яшайди онам ва мен Ўзбекистонда яшаймиз.
Мен фуқаролик паспортини олишга борганимда менгаҳам фуқоролиги бўлмаган шахс гувохномасини беришди .
Мен Ўзбекистонда тўғилганман шу жойда ўқиганман менга Ўзбекистон республикаси фуқаролигини беришлари керак эмасми?

Жавоб: "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш асослари келтирилган.

Афсуски, унда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) у туғилган пайтда чет давлат фуқаролари бўлган ёхуд ота-онасидан бири чет давлат фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олмайди.

Лекин сиз соддалаштирилган тартибда фуқаролик олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Қонунчиликка кўра, фуқароликка қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;
б) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
в) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
г) давлат тилини қонунчиликда белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

@bahodirahmedoff