Get Mystery Box with random crypto!

Судда келишувга келиш қандай бўлади? Апелляцияда келишув қилса | Bahodir Ahmedov

Судда келишувга келиш қандай бўлади? Апелляцияда келишув қилса бўладими?

Савол:
Ассалому алайкум! Иқтисодий процессуал кодексинини 131-моддасида даво тартибидаги ҳар қандай ишда келишув битими имзолаш мумкинлиги белгиланган.
Вилоятда судига аппелация киритдим. Бу жараёнда ҳам келишув битими имзоланса бўладими?

Жавоб: Низоларда энг яхши ечим бу келишув. Биз адвокатлар доимо мижозларни судгача боришдан олдин келишувга келишни хоҳлайсизми деб сўраймиз. Бу ҳақда суд ҳам сўрашга мажбур.

Келишувда икки хил йўл бор: келишув битими ва медиатив келишув. Келишув битими суднинг ҳар қандай босқичида, ҳаттоки ижро жараёнида ҳам қўлланилиши мумкин. Келишув битимида:

жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги,
талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги,
қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги,
суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.

Келишув битими ишни кўраётган суд томонидан кўриб чиқилади. Суд унинг ичидаги мазмунига аралашмайди. Яъни тарафлар келишаётган нарсага "сен нимага 50 млн оладиган бўляпсан, сен нимага бу лавозимга қўйилишга рози бўляпсан" дея олмайди. Суд тартиб-таомили, битимнинг талабларига риоя қилиняптими шуни кўради ва шунга қараб ажрим чиқаради.

Апелляция ва кассациянинг ажримида олдинги суд қарорлари бекор қилингани ҳам қўшиб қўйилади.

Лекин келишув битими ноқонуний бандлар бўлса, уни суд тасдиқлашдан рад этади. Масалан, мен сенга фалон пул бераман, агар ўзингни томдан ташласанг ёки фалон дўстингдан воз кечсанг деган бандлар бўлса рад этилади. Менга ўхшаган юрист бўлса-ю, йиртиб бандни киритганнинг башарасига отиб юборади. Кейин келишув бирон нарсага боғлаб қўйилишиям мумкинмас. Фалонча пул берса кейин манақа қиламан, анақа қиламан деган бандлар кетмайди.

Қисқаси ашнақа!

@bahodirahmedoff