Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилар аттестация хорижда қандай? Ҳуқуқий сиёсат тадқиқо | Bahodir Ahmedov

Ўқитувчилар аттестация хорижда қандай?

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими Бектурсун Муродқосимов билдиришича, институт томонидан хорижий давлатлардаги ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш билан боғлиқ тартиблар ўрганилганда қуйидагилар аниқланган.

Жанубий Корея

Ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш “Ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини баҳолаш” тизими асосида олиб борилади.

Ушбу тартиб жорий этилгунга қадар ўқитувчилар фаолияти фақат директор томонидан баҳолаб келинган бўлса, янги тизимга кўра камида учта ўқитувчи, мактаб директори ва ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари баҳолаш жараёнида иштирок этишади.

Баҳоловчилар ўқитувчига турли компетенсиялар бўйича 5 балли ликерт шкаласида балл қўяди, бунда 1 балл энг паст балл, 5 балл эса энг юқори балл ҳисобланади.

Баҳолашда паст балл олган педагоглар Ўқитувчилар малакасини ошириш муассасаларида 60 соатдан 210 соатгача касбий тайёргарликдан ўтишлари керак. Агарда улар кейинги йили ўз кўрсаткичларини яхшилай олмасалар, олти ойга дарс машғулотларидан четлаштирилади ва Таълим, фан ва технологиялар миллий институтида 730 соатлик касбий тайёргарликдан ўтишлари керак бўлади .

АҚШ

Ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш тартиблари штатлар томонидан мустақил тарзда белгиланади. 31 та штатда ўқувчиларнинг ўқитувчи фаолиятига билдирган фикрларидан асосий баҳолаш кўрсаткичларидан бири сифатида фойдаланилади.

Илғор тажрибани инобатга олган ҳолда, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ва касбий салоҳиятини баҳолаш жараёнларига ўқувчилар ва ота-оналарни ҳам жалб этиш, бунда «kundalik.com» нинг техник имкониятларидан фойдаланиш таклиф этилади.

@bahodirahmedoff