Get Mystery Box with random crypto!

Янги тахрирдаги Меҳнат кодекси: ходимлар ва иш берувчиларга ни | Bahodir Ahmedov

Янги тахрирдаги Меҳнат кодекси: ходимлар ва иш берувчиларга нималар ўзгармоқда?

Олий Мажлис қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари Одилжон Тожиев янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги фарқларни келтириб ўтибди.

Ходимлар учун:

Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда;
Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда;
“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;
Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда;
Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда;
Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда;
Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.

Иш берувчилар учун:
Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда;
Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан
5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда;
Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда;
Иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда;
Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.

"Кодекс даражасида мажбурий меҳнат тақиқланиши ва меҳнат мажбуриятларининг кафолатланганлиги алоҳида эътиборга лойиқ" деб айтмоқда Тожиев.

Янги Меҳнат кодексида кўп ўзгаришлар бор. Депутат ва сенаторлар бу Кодекс қанчалар муҳокамага бой бўлганини яхши билишади.

@bahodirahmedoff