Get Mystery Box with random crypto!

Assoodiq

Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq A
Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq
Kanal manzili: @assoodiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.01K
Kanalning ta’rifi

Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.
Бизнес курсларда иштирок этиш учун www.assoodiq.uz орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг:
71 200 5559
Реклама қўйманг, блокланасиз.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-08 21:11:06 Савол: Товуқ ёки балиқ олиб, семиртириб сотадиганлар закот берадими?

Жавоб: Товуқ боқиш ёки балиқ боқиш учун ажратилган жойлар ва уларга тегишли нарсалардан закот берилмайди. Товуқ, жўжа ёки балиқлар семиртириб сотиш мақсадида сотиб олинса, уларнинг закот берилаётган вақтдаги қийматидан закот берилади. Агар жўжа ёки товуқ олаётган пайтда улардан тухум олиш мақсад қилинган бўлса, жўжа ва товуқларнинг қийматидан эмас, сотилаётган тухумнинг қийматидан закот берилади («Аҳсанул фатаво»).

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
«Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз!
@assoodiq - обуна бўлинг!
1.4K views18:11
Ochish/sharhlash
2023-04-07 20:58:40
Assoodiq китоблари Хитойдаги ўқувчиларимиз қўлига ҳам етиб борибди, алҳамдулиллаҳ.

Уларга қандай етиб борганини сўрамадикку, лекин Ўзбекистондагилар бемалол Hilol Nashr дўконларида харид қилишлари мумкин (етказиб бериш ҳам бор).

+998712175999

@hilol_reception

Сайтдан буюртма беринг

Hilol Nashr манзиллари

#assoodiqkitoblari

Яқинларга ҳам улашамиз!
@assoodiq - обуна бўлинг!
2.2K viewsedited  17:58
Ochish/sharhlash
2023-04-07 16:44:02 Савол: Уй қуриб сотадиганлар закотни қандай беради?

Жавоб: Уй олди-сотдиси билан шуғулланувчилар уйнинг қийматидан закот берадилар.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
«Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз!
@assoodiq - обуна бўлинг!
2.9K views13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-05 20:57:32 Савол: Узоқ муддатли қарзи борлар ҳам закот берадими? Масалан, беш йилда тўлаш шарти билан 500 миллионга уй сотиб олса, қўлида 100 миллион пули бўлса, шундан закот вожиб бўладими?

Жавоб: Қарз икки хил бўлади: муъажжал (нақд берилиши керак бўлган) ва муажжал (кейинчалик беришга келишилган). Бу саволдаги қарз муажжал, яъни кейинчалик бериладиган қарз экан, шунинг учун закот беришга тўсқинлик қилмайди.

«Саҳиҳ қавл шуки, муажжал (бир-икки йилда беришга келишилган) қарз закот беришга тўсқинлик қилмайди» («Роддул муҳтор»)
Баъзи уламолар (Ҳинд фиқҳ академиясининг котиби Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний) «Шу йили берилиши керак бўлган қарзини ҳисобламай, қолганидан берилади», деганлар, лекин аввалги ҳукм эҳтиётлироқ.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
"Закот китоби"

Яқинларга ҳам улашамиз!
@assoodiq - обуна бўлинг!
2.0K views17:57
Ochish/sharhlash
2023-03-29 03:01:37 Савол: Қарзи бор одам закотни қандай қилиб беради?

Жавоб: «Кишининг қарзи қўлидаги мол-мулкидан кўп бўлса, қўлидаги ўша мол-мулк ўзиники эмас, ҳақдорларники ҳисобланади, шунинг учун бундан закот бериш вожиб бўлмайди. Лекин қўлидаги мол-мулки қарзидан кўп бўлса, қарзидан ортган мол-мулки нисобга етса, ўша мол-мулкидан закот беради» («Роддул муҳтор»).

#Закот_илми

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq - обуна бўлинг.
3.4K viewsedited  00:01
Ochish/sharhlash
2023-03-27 03:00:04 Нисоб – закот бериш даражасини белгиловчи миқдордир. Кимнинг тасарруфида камида мана шунча маблағ бир йилдан бери турган бўлса, унинг қирқдан бир қисми – 2,5 фоизини закот қилиб бериши фарздир.
Нисоб – закот бериши фарз бўлган ва закот ҳали фарз бўлмаган мусулмонларни ажратиб турадиган ўзига хос чегарадир.

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq - обуна бўлинг.
3.6K views00:00
Ochish/sharhlash
2023-03-26 10:05:46
РАМАЗОН-2023
Закот нисоби


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво маркази

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq - обуна бўлинг.
4.8K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-03-26 03:01:01 Савол:
«Ҳозирги кундаги факторинг ножоиз экани маълум бўлса, унга муқобил жоиз ечим борми?»

Жавоб:
Факторинг фирмаси ўз фаолиятини Ислом молияси талабларига мослаши учун
мижоз билан битта эмас, бир нечта шартнома тузиши керак.

Биринчи навбатда факторинг фирмаси мижоз билан қарз олди-берди шартномасини тузади, яъни мижоз компаниядан қарз олади. Шу орқали мижоз қарз олиб, қўл остидаги ходимларига маошларни вақтида етказиш имконияга эга бўлади.

Иккинчи навбатда...

Давоми бу ерда
3.5K views00:01
Ochish/sharhlash
2023-03-24 03:10:06
Закотнинг умумий таърифи

«Закот – махсус молнинг махсус қисмини махсус шахсга шариатда тайин қилинган шаклда Аллоҳ розилиги учун мулк қилиб беришдир».

Ушбу умумий таърифдаги истилоҳлар:

«Махсус мол» – нисобга етган мол.

«Махсус қисми» – закот берувчининг мулкидан шариатда белгиланган қисмини ажратиб беришдир.
Мисол учун, бир кишига «Мана шу уйда бир йил бепул яшаб турасиз, мана шу менинг сизга закотим бўлади», дейиш закот бўлмайди.

«Махсус шахс» – закот олишга ҳақдор мусулмондир.

«Аллоҳ розилиги учун» – закотнинг фақатгина ибодат нияти билан берилишидир.

«Шариат тайин қилган миқдорда» – закотнинг шариатда кўрсатилган миқдорда берилишидир. Озгина садақа бериб, «Мана шу менинг закотим», дейиш тўғри бўлмайди.

«Мулк қилиб бериш» – берилаётган мол уни олган одамнинг мулкига айланишидир. Ҳақдорнинг мулкига айланмаса, закот ҳисобланмайди.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ, «Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq - обуна бўлинг.
2.8K views00:10
Ochish/sharhlash
2023-03-23 10:09:53
Қачон ризқ баракали бўлади?

Баракали ризқнинг белгиси шуки, бундай ризқ сабабли инсонда қаноат, шукр ва сабр пайдо бўлади, хайрли амалларни қилишга туртки ҳосил бўлади.

Ризқнинг баракали бўлиши эса тадбиркорга, унинг ахлоқига боғлиқ.

Қандай тадбиркорнинг ризқи баракали бўлади?

Бу ҳақда 26 март куни бўлиб ўтадиган «Тадбиркорлик ахлоқи» мавзусидаги тренингда суҳбатлашамиз.

Манфаатли илм олинг, ризқингиз баракали бўлади!

Рўйхатдан ўтиш

Батафсил малумот: +998712022288

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq - обуна бўлинг.
3.5K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash