Get Mystery Box with random crypto!

Assoodiq

Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq A
Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq
Kanal manzili: @assoodiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.01K
Kanalning ta’rifi

Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.
Бизнес курсларда иштирок этиш учун www.assoodiq.uz орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг:
71 200 5559
Реклама қўйманг, блокланасиз.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-17 16:23:23 ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ?

Савол:
Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: Қурбонлик вожиб бўлиши учун тўрт шарт топилиши керак:

1. Мусулмон бўлиш. Чунки қурбонлик қурбат, яъни бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб, кофир унга аҳил эмас («Бадоиъус-саноиъ»).

2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди.
(«Ал-баҳрур-роиқ»).

3. Нисоб эгаси бўлиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин», дедилар».
Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

4. Муқим бўлиш. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам мусофирга қурбонлик вожиб эмас.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас».
Шу сўзни Абу Ҳанифа ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам айтишган. («Авнул маъбуд»).

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан.


Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 20 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўконларнинг манзиллари
7.6K views13:23
Ochish/sharhlash
2023-06-16 13:26:31 Сўнгги сафар (ўлим ва унга боғлиқ масалалар)

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!

Аллоҳ таоло инсонни ва бошқа барча махлуқотларни яратар экан, уларнинг бу дунёда яшаш муддатини, яъни ажалини белгилаб қўйди. Ана шу муддат тугагач, банданинг жисми вақтинчалик макондан – қабрдан жой олади.

Ҳар бир мўмин-мусулмон Роббига иймон ва иштиёқ билан ўлимга ҳозирлик кўриши, ажалини қаршилашга ҳамиша тайёр туриши керак. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни ўн киши бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргани бордик. Орамиздаги ансорлардан бири «Эй Аллоҳнинг Расули, энг фаросатли, энг шарафли одамлар кимлар?» деб сўради. Набий алайҳиссалом: «Ўлимни энг кўп эслайдиганлар, ўлимга энг кўп ҳозирланган кишилардир. Фаросатлилар, шарафлилар ана шулардир. Ана шулар дунёдан шараф билан ўтиб, охиратда ҳам шарафли ўринни қўлга киритадилар», деб жавоб бердилар».

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Ўлим дунё ҳаётини бир пул қилиб, фаросатли инсонлар учун қувонишга асло имкон қолдирмади».

давоми бор...

#Сўнгги_сафар_(ўлим_ва_унга_боғлиқ_масалалар)

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Сўнгги сафар (ўлим ва унга боғлиқ масалалар)» китобидан.

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 69 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўконларнинг манзиллари
5.8K views10:26
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:41:54 Сафар китоби

Cафар cўзининг луғавий ва истилоҳий маъноси

«Сафар» сўзи луғатда зоҳир бўлиш, кўзга кўриниш деган маънони англатади. Сафарда эса инсондаги бор ахлоқ юзага чиқади.
Шаръий истилоҳда пиёда ёки туяда уч кеча-кундузлик масофани қасд қилиб йўлга чиқишга сафар дейилади. Ўртача юришда уч кеча-кундузлик масофани босиб ўтишни ният қилиб, ўзи истиқомат қилаётган шаҳар-қишлоқ уйларини ортда қолдириб йўлга чиққан одам мусофир дейилади.

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали сотиб олишингиз мумкин.

Нархи: 45.000 сўм

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг
7.4K views14:41
Ochish/sharhlash
2023-06-02 12:56:24 Мусулмон савдогарнинг учинчи сифати

Ҳар бир мусулмон савдогар тижорат илмини билиши фарзи айндир. Токи тижорат илмини билмасдан, ношаръий йўл билан касб қилмасин. Бу ҳақда Умар розияллоҳу анҳу шундай деган: «Бозорларимизда динида фақиҳ бўлмаган (савдо илмини билмаган)лар савдо қилмасин, йўқса рибо еб қўядилар (яъни судхўрликка қўл уриб қўядилар)». («Арбаъийн»)

Мўминнинг меърожи бўлмиш намознинг ёки
Аллоҳ таоло «Фақат Мен учун адо қилинглар»,
деган рўзанинг шарт ва рукнлари мавжуд бўлгани каби тижоратнинг ҳам шарт ва рукнлари мавжуддир. Мусулмон одам бу шарт ва рукнларни адо қилиш билан:
– Аллоҳнинг амрига бўйсунган;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашган;
– Фарзи айнга амал қилган;
– Аллоҳдан қўрқиб, ҳаромдан сақланишга
уринган;
– Бошқанинг ўзи устидаги мажбуриятига
риоя қилган ва уларнинг ҳақларини ботил йўл
билан емаган;
– Ўз ҳаққини сақлаган;
– Аллоҳга таваккул қилган;
– Оиласини ўзгаларга қўл чўзишдан сақлаган
бўлади.
Албатта, бу савобларнинг барчасига тижорат
илмини пухта билган мусулмон савдогарлар дохилдирлар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz
7.5K views09:56
Ochish/sharhlash
2023-05-31 16:14:27
#ҳалол_ҳаром

Ютуқли ўйинлар ҳалолми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

Улашинг: @diniysavollar
6.1K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-05-22 16:45:35 Мусулмон савдогарнинг иккинчи сифати

(давоми)

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг акалари Закий Кайфий шундай ҳикоя қилади:

«Менинг китоб дўконим бор эди. Бир куни қаттиқ жала қуйди. Бу ҳавода дўконга борсаммикин, бормасаммикин, бунақа шароитда одамлар кўчага чиқмайди, савдо ҳам бўлмаса керак, деб ўйладим. Кейин бирдан хаёлимга «Банданинг вазифаси – ризқнинг омилларини ушлаш, бериш-бермаслик эса Аллоҳнинг иши», деган фикр келди.

«Ризқ талабида дўконни очиб туриш менинг ишим, одамлар келиши, савдонинг юришиши эса Аллоҳнинг ихтиёрида» деб, дўконга кетдим. Бориб, дўконни очиб, пештахталарни осиб қўйиб, ўзим Қуръон тиловатига киришдим. Бир оз вақт ўтиб, аста-секин одамлар дўконга кира бошлашди. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ўша куни ҳам бошқа кундаги савдолардан қолишмайдиган савдо бўлди, анчагина фойда ҳам тушди». («Ислоҳи ху тубот»).

Дарҳақиқат, тижорат – ризқнинг сабабларидан бири, холос, бергувчи эса Аллоҳдир.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz
10.0K views13:45
Ochish/sharhlash
2023-05-19 11:49:48 МЕТАГО ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

1056-CАВОЛ: Метаго (MetaGO) платформаси орқали даромад кўриш ҳалолми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
MetaGO дастури аслида тармоқли маркетингнинг бир кўринишидир. Унда дастурга криптовалюта орқали пул киритилади. Киритган пулни сунъий интеллект – роботга пул ишлаш учун рухсат берилади. Робот тикилган пулга бир биржадан ихтиёрий криптовалютани сотиб олиб, иккинчи биржага қимматроққа сотади. Кўрилган даромад олдиндан аниқ ваъда қилинган бўлади ва формула асосида тақсимланади. Мана шу жараён атиги 1-2 дақиқа атрофида бажарилади. Дастур рўйхатидан ўтиш пайтида криптовалюта билан биринчи 100$ ҳисобни тўлдирганингиз учун 6$ пул беради. Бу билан ушбу амалиётда судхўрликка оид амалиёт борлиги маълум бўлмоқда.

Ундан ташқари MetaGO дастурида VIP-1, VIP-2, VIP-3 каби қатор пакетлар бўлиб, иштирокчи ўз даромадини кўпайтириши учун муайян муддат ичида маълум сондаги одамларни дастурга жалб этиши талаб этилади. Акс ҳолда, иштирокчининг даромади бир хил миқдорда тураверади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу қимордир. Чунки, одатда ўша жалб қилинган одамлар тиккан маблағларнинг маълум бир фоизи биринчи иштирокчига даромад сифатида берилади, қолган қисми эса дастур ихтирочиларига кетади.

MetaGO дастури орқали пул топиш шариатимизга кўра ҳаром саналади. Чунки унда ҳам рибавий амалиёт, ҳам қимор бор. Ҳар иккиси ҳам динимизда қатъийян ҳаром қилинган бўлиб, ботил йўл билан пул топиш саналади. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:

"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا"

яъни: “Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo. Шунингдeк, ўзлaрингизни (бир-бирингизни) ўлдирмaнгиз! Aлбaттa, Aллoҳ сизлaргa рaҳм шaфқaтлидир” (Нисо сураси, 29-оят).

Барча Ислом уламоларига кўра, мазкур ояти каримадаги мoл-мулклaрни ўртaдa нoҳaқ йўллaр билaн ейишдан мурод – қимор, рибо, товламачилик, ўғрилик ва ёлғон гапириб савдо қилиш каби барча ношаръий кўринишдаги битимлар киради. MetaGо шундай ботил битимлардан саналади.

Бундан ташқари дастур даромадининг бир қисми бўлмиш криптовалюталар савдоси ҳам шаръан жоиз эмас. Унинг жоиз эмаслигига Халқаро Ислом фиқҳи академияси, Миср Араб Республикасидаги “Дорул-ифто” каби фатво ташкилотлари томонидан ҳам фатво берилган. Бу фатвони Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳам тасдиқлаганлар. Чунки криптовалюталар ҳақиқий “пул бирлиги” ҳисобланмайди. Зеро, биткоин манбаси номаълум, кафолати йўқ, алдов ва фириб амалиётларига нишондир.

Шулардан келиб чиқиб MetaGO дастурига пул тикиш ва ундан даромад олиш шаръан ҳаром саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
2.4K views08:49
Ochish/sharhlash
2023-05-18 14:20:02
Ислом молияси асосида хавфсиз фаолиятга сармоя қилиб ҳалол фойда олиш ва мулкни Ислом молияси қоидасига мувофиқ насияга харид қилиш истагидамисиз?

UZARO INVEST
- Ислом молиясига асосланган фаолиятга сармоя қилиш ва уй жой ёки автомобилни насияга харид қилиш имконияти мавжуд!

Сизда ҳам шундай ният бўлса Uzaro invest фаолиятида Сиз учун муқобил ечим ва афзалликлар бор:
- Қонунчилик ва юридик ҳужжатлар асосида юритилиши;
- Ислом молия тамойилига мувофиқлиги;
- Сармоялар реал активлар билан кафолатлананиши;
- Уй-жой сотиб олувчилар дастлаб ҳисса киритиб инвестор сифатида пул жамғариб фойда олиб бориши ва навбат билан уй жой сотиб олиши;

Сиз хам инвестиция киритиш ёки уй-жой ва автомобилни муддатли тўловга сотиб олишга шошилинг!

Батафсил: https://telegra.ph/Uzaro-invest-loyihasi-tartibi-04-26
-------------------------------------------
Telegram Uzaro.uz
Instagram Facebook

+998939199000
+998946555000
+998979950320

UZARO INVEST - кузатиб боринг ва яқинларингизга тавсия қилинг!
3.2K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-05-13 19:03:18 Мусулмон савдогарнинг иккинчи сифати

Мусулмон одам тижорат қилса, асло ўзини ризқ берувчи, неъмат берувчи деб ўйлаб қолмаслиги керак. У «аласту аҳдий», яъни «Ризқ берувчи ҳам, Парвардигор ҳам фақат Аллоҳ таолодир», деган эътиқодда бўлиши керак.
«Аласту аҳдий». Аллоҳ таоло руҳлар оламида барча инсонларга: «Аласту би
Роббикум?» («Мен сизларнинг Роббингиз, ризқ берувчингиз эмасманми?») деганида улар «Балаа» («Албатта, Сен – Роббимиз, ризқ берувчимизсан»), деган.

Бандага неъмат берилса, бу неъматларга ҳақли, лойиқ бўлгани учун берилмайди.

Банданинг тижорат билан шуғулланиши ризқ борасидаги бир сабаб, воситадир, холос. Бериш ёки бермаслик эса Аллоҳ таолога ҳаволадир.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан.

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўконларнинг манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг
3.7K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-05-05 17:23:51 Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати

(давоми)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида икки ака-ука бор эди. Акаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб турар, укаси эса касби билан шуғулланар эди. Бир куни ака Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша укасидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Балки сен у туфайли ризқланаётгандирсан?» дедилар» (Термизий ривояти)
Ҳалол меҳнат мусулмон тижоратчи учун ҳақиқий ва энг асосий манфаат учун, яъни жаҳаннам оловидан қутулиш учун имконият ҳисобланади. Бу ҳақда бир ҳадиси шарифни ёдга олайлик:
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир маййитни олиб келишди. У зот: «Бу кишининг зиммасида қарзи борми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Қарзини тўлайдиган бирор нарсаси қолдими?» деган эдилар, «Йўқ», дейишди. Шунда у зот: «Унга ўзингиз жаноза ўқинглар», дедилар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг қарзини мен тўлайман», деган эди, у зот олдинга ўтиб, ўша маййитга жаноза ўқидилар».
Бошқа ривоятда бу ҳадисга шундай қўшимча бор:
«У зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Биродарингнинг гарданини қарздан озод қилганингдек, Аллоҳ сенинг гарданингни дўзахдан озод қилсин. Билиб қўйингларки, қай бир мусулмон биродарининг қарзини адо қилса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг гарданини озод қилади», дедилар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг
4.2K views14:23
Ochish/sharhlash