Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Товуқ ёки балиқ олиб, семиртириб сотадиганлар закот бер | Assoodiq

Савол: Товуқ ёки балиқ олиб, семиртириб сотадиганлар закот берадими?

Жавоб: Товуқ боқиш ёки балиқ боқиш учун ажратилган жойлар ва уларга тегишли нарсалардан закот берилмайди. Товуқ, жўжа ёки балиқлар семиртириб сотиш мақсадида сотиб олинса, уларнинг закот берилаётган вақтдаги қийматидан закот берилади. Агар жўжа ёки товуқ олаётган пайтда улардан тухум олиш мақсад қилинган бўлса, жўжа ва товуқларнинг қийматидан эмас, сотилаётган тухумнинг қийматидан закот берилади («Аҳсанул фатаво»).

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
«Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз!
@assoodiq - обуна бўлинг!