Get Mystery Box with random crypto!

Закотнинг умумий таърифи «Закот – махсус молнинг махсус қисми | Assoodiq

Закотнинг умумий таърифи

«Закот – махсус молнинг махсус қисмини махсус шахсга шариатда тайин қилинган шаклда Аллоҳ розилиги учун мулк қилиб беришдир».

Ушбу умумий таърифдаги истилоҳлар:

«Махсус мол» – нисобга етган мол.

«Махсус қисми» – закот берувчининг мулкидан шариатда белгиланган қисмини ажратиб беришдир.
Мисол учун, бир кишига «Мана шу уйда бир йил бепул яшаб турасиз, мана шу менинг сизга закотим бўлади», дейиш закот бўлмайди.

«Махсус шахс» – закот олишга ҳақдор мусулмондир.

«Аллоҳ розилиги учун» – закотнинг фақатгина ибодат нияти билан берилишидир.

«Шариат тайин қилган миқдорда» – закотнинг шариатда кўрсатилган миқдорда берилишидир. Озгина садақа бериб, «Мана шу менинг закотим», дейиш тўғри бўлмайди.

«Мулк қилиб бериш» – берилаётган мол уни олган одамнинг мулкига айланишидир. Ҳақдорнинг мулкига айланмаса, закот ҳисобланмайди.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ, «Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq - обуна бўлинг.