Get Mystery Box with random crypto!

Assoodiq

Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq A
Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq
Kanal manzili: @assoodiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.01K
Kanalning ta’rifi

Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.
Бизнес курсларда иштирок этиш учун www.assoodiq.uz орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг:
71 200 5559
Реклама қўйманг, блокланасиз.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-04 08:57:23 ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирги бу ишни судлар амалга оширмоқда.

Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
3.9K views05:57
Ochish/sharhlash
2023-05-02 07:08:27
#сотувда

Устоз Абдулманнон Абдуллоҳнинг китоблари сотувда

1. «Сўнгги сафар» — 69 000 сўм

2. «Сафар китоби» — 45 000 сўм

3. «Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» — 20 000 сўм

4. «Закот китоби» — 30 000 сўм

5. «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» — 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Манзилларимиз

@hilolnashr
2.8K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-05-01 15:20:51 Assoodiq жамоаси муҳтарам Аброр Мухтор Алий домланинг оналарининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онамизнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига сабри жамил бериб, сабрлари эвазига кўплаб ажру мукофотлар ато этсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

@assoodiq
3.8K views12:20
Ochish/sharhlash
2023-04-26 11:31:36
Бозор хажмини ҳисоблаш каби бизнесингизни бошқа кўрсатгичларни ҳисоблаб ўсиш нуқтасини топмоқчи бўлсангиз, Тошкент шахридаги 29-апрел куни бўладиган 1 кунлик “Бизнес математикаси” тренингига таклиф қиламиз.

Бизда қуруқ гап йўқ, биз рақамлар билан ишлашни ўргатамиз!

Тел: +998992232220
2.2K views08:31
Ochish/sharhlash
2023-04-25 12:05:01 Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати

Мусулмон савдогар тижорат қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эришишни, топганини У Зот рози бўладиган жойларга сарфлашни ният қилиши, диний эҳтиёжларни қондиришни ўзига вожиб деб билиши, қарздорларнинг қарзини узиш, мискинларнинг ҳожатини чиқаришда пешқадам бўлишга ҳаракат қилиши керак, чунки у қўлидаги барча мол-мулкни Аллоҳнинг мулки деб, ўзини эса молни ҳақдорларга етказиб берувчи (кассир, ойлик тарқатувчи) деб билиши лозим.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг
4.1K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-04-21 05:26:35
Ҳайит муборак

Қалбида иймони, қўлида Қуръони, ўқигани намоз, излагани илм, истагани Жаннат бўлган азиз диндошлар Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Assoodiq жамоаси

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
2.5K views02:26
Ochish/sharhlash
2023-04-17 16:51:52 Савол: Фитр садақаси қачон берилади?

Жавоб: Барча уламолар фитр садақасини ҳайит намозига чиқишдан аввал бериш мустаҳаб деб иттифоқ қилишган. Фитр садақасига унга қодир бўлганлар ўзининг мол-мулкидан берадилар.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
«Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг
3.3K views13:51
Ochish/sharhlash
2023-04-15 17:00:25 Савол: Фитр садақасини бериш кимларга вожиб бўлади?

Жавоб: Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етгану етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб
эгаси бўлса, зиммасига фитр садақаси бериш вожиб бўлади.
Шунингдек моли нисобга етган ҳар бир мусулмон эркак ўзи учун ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун
фитр садақасини бериши вожибдир. Аёллар ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлса, уларнинг ўзларини зиммасига фитр садақаси вожиб, нисоб эгаси бўлишмаса вожиб эмас.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
«Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг
3.7K views14:00
Ochish/sharhlash
2023-04-13 21:02:13 Савол: Набирага (масалан, қизининг фарзандига) закот берса бўладими?

Жавоб: Закотни набирага бериш жоиз эмас, лекин куёви фақир бўлса, унга бериш жоиз, куёв олган закотини фарзандларига ишлатиши мумкин.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
«Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз!
@assoodiq - обуна бўлинг!
3.0K views18:02
Ochish/sharhlash
2023-04-12 21:11:24 Савол: Ҳунарманд одам қилган меҳнатининг ҳаққи нисобга етиб, бир йил ўтган бўлса, лекин бу ҳақни ҳали олмаган бўлса, ўша олиниши керак бўлган маблағдан закот берадими?

Жавоб: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида меҳнатга бериладиган ҳақлар қўлга тегмагунича улардан закот бериш вожиб бўлмайди.

#Закот_илми
Абдулманнон Абдуллоҳ
«Закот китоби»

Яқинларга ҳам улашамиз!
@assoodiq - обуна бўлинг!
3.8K views18:11
Ochish/sharhlash