Get Mystery Box with random crypto!

Assoodiq

Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq A
Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq
Kanal manzili: @assoodiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.01K
Kanalning ta’rifi

Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.
Бизнес курсларда иштирок этиш учун www.assoodiq.uz орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг:
71 200 5559
Реклама қўйманг, блокланасиз.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2022-09-08 18:30:41
Ҳаким Термизийнинг етмишта аёл устози бўлган

-
Абдулманнон Абдуллоҳ

Тўлиқ видео:




Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
4.2K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:30:44
«Бизнезни Ислом молиясига мувофиқ бошқариш» курсида икки карра манфаат олинг

Тез кунда Аssoodiq «Бизнесни Ислом молиясига мувофиқ бошқариш» курсининг навбатдаги мавсумини бошлайди.

Курс нархини олдиндан тўласангиз, ҳам оладиган илмингиз, ҳам унга кетадиган тўловингиздан икки карра фойдани қўлга киритишингиз мумкин.

40 кун олдин тўлаганлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

• курсда икки маротаба иштирок этиш;
• иккита шартномани экспертиза қилдириш;
• Аssoodiq Club видео контентидан фойдаланиш;
• аввалги курснинг видеотасвирлари;
• Ислом молиясига оид учта китоб.

Эслатма: курсимизнинг илк дарслари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Марҳамат, бир курсдан икки баробар фойда олинг!

Рўйхатдан ўтиш

Батафсил: 71 200 55 59

@assoodiq
1.3K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:04:03
Киши мусофир ҳисобланиши учун юқоридаги учта шарт бажарилиши керак.

Манба: «Сафар китоби»

Китоб дўконларидан сўранг!

@assoodiq_kitoblari
1.8K views15:04
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:39:05
Бугун премьера!

Бугунги кўрсатувимизда «Нимани, қандай қилиб, қачон ижарага берилади?» мавзусида суҳбатлашамиз.

Соат 20:30 да YouTube саҳифамизда томоша қилинг:




Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
2.2K views14:39
Ochish/sharhlash
2022-09-01 18:32:56 Шериклардан бирини ижарага олиб, унга маош тайинлаш

Савол: Тўрт киши ўртада сармоя тикиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона сотиб олишди. Шериклардан бирини унга бошлиқ этиб тайинлаб, унга фойдадаги улушидан ташқари ойлик маош ҳам белгилаб қўйишди. Бу шерик иш юритгани учун унга ойлик тайин қилиш мумкинми?

Жавоб: Ширкат ва музорабада қоида шуки, улардан бирортасига фойдадаги белгиланган улушидан ташқари маош сифатида муайян маблағни тайин қилиш жоиз эмас.

وَشَرْطُهَا أَيْ شَرِكَةِ الْعَقْدِ ...وَعَدَمُ مَا يَقْطَعُهَا كَشَرْطِ دَرَاهِمَ مُسَمَّاةٍ مِنْ الرِّبْحِ لِأَحَدِهِمَا لِأَنَّهُ قَدْ لَا يَرْبَحُ غَيْرُ الْمُسَمَّى

«Ширкатул-ақднинг шарти шуки, унда фойдадан маълум бир дирҳамни шериклардан бирига тайин қилиш шарти каби ширкатнинг бузадиган омиллар бўлмаслиги керак. Чунки ширкатнинг ишида ўша шерикка тайинланган маблағдан бошқа фойда кўрилмаслиги ҳам мумкин (бундай ҳолатда бошқа шерикларга нима тегади?)» («Раддул-муҳтор»).

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларига берилган бу саволнинг жавобида «Шериклардан бири иш юритгани учун унга маош тайинлаб қўйиш жоиз эмас» деб фатво бериб, «Лекин унинг шерикликдаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин», деганлар.

Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам «Шериклардан бири дўконда иш юритгани учун ёки менежер бўлгани учун дастмоясига белгиланган фойдадан ташқари маош олиши мумкинми?» деган саволнинг жавобида
«Шериклардан бирини ижарага олиб, унга маош тайин қилиш дуруст эмас. Шунинг учун томонлардан бирортаси шерикчиликдаги компанияда менежерлик қилса ёки шу каби қўшимча иш билан шуғулланса, унинг фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин», деб жавоб берганлар.

Муфтий Рашид Аҳмад (дома маждуҳу) музорабага тааллуқли бир саволнинг жавобида «Музорабада пул тикувчи ҳам иш юритувчилардан бирига ойлик каби муайян миқдорни тайин қилиш жоиз эмас. Дастмоя эгасига бу каби маош тайин қилиш судхўрлик ҳисобланади», деганлар.
«Танвир» китобида «Фойда икковлари ўртасида фоизга нисбатан белгиланиши шарт», дейилган.

Хулоса: Ашраф Али Таҳонавий, Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳларнинг фатвосига биноан шерикларнинг бирига маош тайин қилиш ўрнига унинг фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш жоиздир.

Бундан ташқари шериклик битимидан ташқари, бошқа алоҳида шартнома асосида шериклардан бирини раҳбар қилиб унга маош белгилаш мумкин. Бунда уша шерик ишдан бўшатилса шериклик шарномаси кучда қолаверади.

(Мақола тўлдирилди).

@assoodiq
2.1K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:05:06
Аёлларнинг касб танлашига оид ҳукмлар

Абдулманнон Абдуллоҳ

@assoodiq
1.5K views15:05
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:02:29 Савол:
Бир одам тижоратчига биргаликда тижорат қилиш учун юз миллион сўм бериб, ҳар тушган фойдадан беш миллионни ўзига, қолган ҳаммасини тижоратчига деб келишув қилса бўладими?

Жавоб:
Бундай келишув дуруст эмас. Аслида бу музораба ақди ҳисобланади.

Бир томондан маблағ, иккинчи томондан меҳнат бўлса, шариатда бу битим музораба дейилади. Лекин музораба ақди тўғри бўлиши учун бир қанча шартлар бор.

Улардан бири шуки, томонлар тушган фойдани маълум миқдорда эмас, улушда тақсимлаши керак.

Мисол учун, фойдани ярим-яримдан деб, ёки учдан иккиси сармоя эгасига, учдан бири музорибга ёки аксинча каби тақсимлаш мумкин. Фоизда ҳам белгиласа бўлади. Аммо фойдадан маълум миқдорни белгилаб олишда рибо бор, чунки ўртада фойда тушмай қолиши ҳам мумкин.

Шунинг учун сиз айтган келишув мутлақо ножоиздир.

@assoodiq
3.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:09:53
Assoodiq YouTube каналида янги видео!

Бугунги кўрсатувимизда «Нақд ва насия савдонинг фарқи» ҳақида суҳбатлашамиз

YouTube саҳифамизда томоша қилинг:



@assoodiq
3.8K viewsedited  16:09
Ochish/sharhlash
2022-08-26 19:02:34
Аёллар ишлаши жоизми?

-
Абдулманнон Абдуллоҳ

Тўлиқ видео:




Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг
4.8K views16:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:28:09
Истанбулга учишга, билимингизни оширишга, бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишга тайёрмисиз?

Бу таклиф – жасур ва шижоатлилар учун!

24-29 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг энг кучли бизнес мутахасисларидан сабоқ олиш имкониятига эга бўласиз:

1. Алишер Исаев
2. Абдулманнон Абдуллоҳ
3. Абдукарим Мирзаев
4. Умиджон Ишмуҳамедов
5. Ихтиёр Дўсметов

Бизнесингиз кўламини оширмоқчимисиз?

Батафсил маълумот (90)136-39-31
4.8K views10:28
Ochish/sharhlash