Get Mystery Box with random crypto!

Шериклардан бирини ижарага олиб, унга маош тайинлаш Савол: Тў | Assoodiq

Шериклардан бирини ижарага олиб, унга маош тайинлаш

Савол: Тўрт киши ўртада сармоя тикиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона сотиб олишди. Шериклардан бирини унга бошлиқ этиб тайинлаб, унга фойдадаги улушидан ташқари ойлик маош ҳам белгилаб қўйишди. Бу шерик иш юритгани учун унга ойлик тайин қилиш мумкинми?

Жавоб: Ширкат ва музорабада қоида шуки, улардан бирортасига фойдадаги белгиланган улушидан ташқари маош сифатида муайян маблағни тайин қилиш жоиз эмас.

وَشَرْطُهَا أَيْ شَرِكَةِ الْعَقْدِ ...وَعَدَمُ مَا يَقْطَعُهَا كَشَرْطِ دَرَاهِمَ مُسَمَّاةٍ مِنْ الرِّبْحِ لِأَحَدِهِمَا لِأَنَّهُ قَدْ لَا يَرْبَحُ غَيْرُ الْمُسَمَّى

«Ширкатул-ақднинг шарти шуки, унда фойдадан маълум бир дирҳамни шериклардан бирига тайин қилиш шарти каби ширкатнинг бузадиган омиллар бўлмаслиги керак. Чунки ширкатнинг ишида ўша шерикка тайинланган маблағдан бошқа фойда кўрилмаслиги ҳам мумкин (бундай ҳолатда бошқа шерикларга нима тегади?)» («Раддул-муҳтор»).

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларига берилган бу саволнинг жавобида «Шериклардан бири иш юритгани учун унга маош тайинлаб қўйиш жоиз эмас» деб фатво бериб, «Лекин унинг шерикликдаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин», деганлар.

Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам «Шериклардан бири дўконда иш юритгани учун ёки менежер бўлгани учун дастмоясига белгиланган фойдадан ташқари маош олиши мумкинми?» деган саволнинг жавобида
«Шериклардан бирини ижарага олиб, унга маош тайин қилиш дуруст эмас. Шунинг учун томонлардан бирортаси шерикчиликдаги компанияда менежерлик қилса ёки шу каби қўшимча иш билан шуғулланса, унинг фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин», деб жавоб берганлар.

Муфтий Рашид Аҳмад (дома маждуҳу) музорабага тааллуқли бир саволнинг жавобида «Музорабада пул тикувчи ҳам иш юритувчилардан бирига ойлик каби муайян миқдорни тайин қилиш жоиз эмас. Дастмоя эгасига бу каби маош тайин қилиш судхўрлик ҳисобланади», деганлар.
«Танвир» китобида «Фойда икковлари ўртасида фоизга нисбатан белгиланиши шарт», дейилган.

Хулоса: Ашраф Али Таҳонавий, Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳларнинг фатвосига биноан шерикларнинг бирига маош тайин қилиш ўрнига унинг фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш жоиздир.

Бундан ташқари шериклик битимидан ташқари, бошқа алоҳида шартнома асосида шериклардан бирини раҳбар қилиб унга маош белгилаш мумкин. Бунда уша шерик ишдан бўшатилса шериклик шарномаси кучда қолаверади.

(Мақола тўлдирилди).

@assoodiq