Get Mystery Box with random crypto!

Assoodiq

Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq A
Telegram kanalining logotibi assoodiq — Assoodiq
Kanal manzili: @assoodiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.01K
Kanalning ta’rifi

Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.
Бизнес курсларда иштирок этиш учун www.assoodiq.uz орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг:
71 200 5559
Реклама қўйманг, блокланасиз.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2022-10-07 18:09:24
Закот – буюк молиявий ибодат бўлиб, ижтимоий адолат ва уйғунликни, бойликларнинг жамиятда айланишини, камбағалликка барҳам бериш, тинчлик ва тараққиётни таъминлашда беқиёс ўрин тутади.

Закот берган одам ўзига фарз қилинган ибодатни бажариб, мол-мулкини талофатлардан, қалби ва жисмини эса охират азобидан ҳимоя қилган бўлади.
Закот имкониятларини ўрганиш учун ўтказилаётган ушбу тадқиқот доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистонда аҳолининг закот ҳақидаги тушунчалари, ҳаракат ва рағбатини ўрганиш мақсад қилинган. Тадқиқот Zakotim лойиҳаси томонидан ўтказилмоқда.

Илтимос, закотга доир бир нечта саволларга жавоб беринг. Сўровнома мутлақо аноним бўлиб, у орқали ҳеч қандай шахсий маълумот йиғиб олинмайди.

Сўровномани тўлдириш: https://forms.gle/82YuBS188ZnnLWDQ8

@assoodiq
1.7K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-10-06 18:32:41 Битим тузишдаги шартларнинг беш хил тури ҳақида



1.5K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2022-10-06 08:57:57 Cавол: Кишиларни ижарага ёллашда ишчи ёки ходимга вақт ва ишни бирдек тайин қилиш мумкинми?

Жавоб: Ишчи ёки ходимга вақт ва иш бирдек тайин қилинса, битим фосид бўлади. Масалан, «Фалон вақт ичида фалонча иш қиласан» дейилса, бундай ижара битими бекор ҳисобланади.

Аммо вақт тайин қилиниб, маълум миқдорда иш шарт қилинмаса, балки одатга кўра «Шунча вақтда фалонча иш қилиниши лозим» деса, бундай келишув жоиз бўлади, лекин ишчи ёки ходим бор вақтини сарфлаб ҳам бу ишни тугата олмаса, иш ҳақи камайтирилмай берилади.

Азизлар, 22 октябрь кунги тренингда ишчи ёллаш, ишчига маош тўлаш, жарималар қўллаш, чекловлар белгилаш ва фаолиятдаги бошқа жоиз ва ножоиз жиҳатларни
ўрганамиз.

Рўйхатдан ўтиш

Телефон: +998712005559

@assoodiq
2.6K views05:57
Ochish/sharhlash
2022-10-05 18:25:40
Ойликни олдиндан олса бўладими?

"Ишга ёллаш, ишлаш ва хизмат кўрсатишнинг ҳукмлари" тренингига рўйхатдан ўтиш

Телефон: +998712005559

@assoodiq
2.5K viewsedited  15:25
Ochish/sharhlash
2022-10-04 18:29:29
Харидор: «Сотаман» деса, мижоз: «Оламан» деса, бу ҳолат нима дейилади?
Anonymous Quiz
43%
Бу – савдо бўлади, чунки ийжоб ва қабул бўлди.
33%
Бу – ваъдалашувбўлади, чунки ийжоб ва қабул бўлмади.
9%
Бу – салам савдо бўлади.
15%
Энди билиб оламан.
829 voters1.6K views15:29
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:00:24
Бошлиқ билан ходимлар ўртасидаги энг жиддий муаммоларнинг сабаби – икки томон вазифаларини тўғри бажармаслиги, хиёнат қилиши ва баъзи ноаниқликлардир.

Хўш, раҳбар ва ходимнинг бир-бирига нисбатан бурч ва мажбуриятлари нималардан иборат?

- раҳбар қанчалик адолатли бўлиши керак, ишчи мажбуриятларига қанчалик амал қилиши керак?

- низо чиқмаслиги учун шартномани қандай тузиш керак?

Бу каби саволларга 22 октябрь куни устоз Абдулманнон Абдуллоҳ билан бўладиган суҳбатда жавоб оламиз.

Тренингда раҳбарлар ўз жамоаси билан қатнашиши жуда манфаатли бўлади, иншааллоҳ!

Сана: 22 октябрь (шанба)
Вақти: 10:00 – 16:00
Танаффус: 12:30-14:00

Жойлар чекланган, 95-та иштирокчидан оширилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, BigData илм маркази.

Рўйхатдан ўтиш

Тел.: +998712005559

@assoodiq
1.7K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2022-10-03 18:25:41
Киши қанча масофадан кейин мусофир бўлади?

Сафарга оид бошқа масалалар билан «Сафар китоби»да танишишингиз мумкин.

@assoodiq
1.1K viewsedited  15:25
Ochish/sharhlash
2022-09-30 19:01:19 Дилерликдаги муаммолар

Иқтисодиётимизда ишлаб чиқариш ва савдо ривожланган сари кўплаб дилерлик тизимлари йўлга қўйилмоқда. Дилерлик – сотувчининг маҳсулотларни ҳудудларга етказиб бериш тизими бўлиб, унда сотувчи кўплаб вакиллар билан, яъни дилерлар билан маълум шартлар асосида ҳамкорлик қилади. Бу шартларнинг тўғри ва адолатли белгиланиши эса келажакда ушбу дилерлик тизимининг муваффақиятли ва самарали фаолиятини таъминлаб беради.

Бугунги кунда исломий молия тамойиллари нуқтаи назаридан баъзи дилерлик тизимларида шартларни белгилашда қуйидаги хатоликларга йўл қўйилмоқда:

1. Дилерни вакил сифатида ёллаган ҳолда унинг ихтиёридаги барча товарлар бўйича хатарлар унинг зиммасига юклаб қўйиляпти;

2. Товарлар дилерга харидор сифатида сотиляпти, лекин товарнинг дилер томонидан сотиш нархи назорат қилиняпти.

Кўриниб турибдики, дилер билан ҳамкорликнинг бундай шартлари савдо шартларига ҳам, вакиллик шартларига ҳам мос келмайди. Натижада бу муносабатлар маълум муддат давом этгач, томонларнинг бирида норозилик пайдо бўлиши мумкин бўлиб, бу ҳолат дилерлик фаолиятига салбий таъсир ўтказади.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун дилер билан ўрнатилаётган муносабатлар вакилликка асосланадими ёки олди-сотдигами – шуни аниқ белгилаб олиш керак. Агар дилер вакил сифатида ёлланадиган бўлса, ундаги товарнинг дилерга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра зарар кўриш хавфи сотувчининг зиммасида қолиши керак, яъни масалан, товар табиий офат натижасида нобуд бўлса, зарар дилернинг эмас, сотувчининг зиммасига тушиши керак. Дилер вакил сифатида ёлланса, унинг товарни сотиш ва нарх белгилаш бўйича барча ҳаракатлари сотувчи томонидан назорат қилинади.

Лекин дилер билан харидор сифатида муомала қилинадиган бўлса, унга сотилган товарлар бўйича барча хатарлар дилернинг зиммасига ўтади, лекин сотувчи товарнинг истеъмолчиларга сотилишида нархни назорат қилишга ҳаққи бўлмайди, чунки товар дилернинг мулкига ўтиб бўлган ҳисобланади.

Сизда ҳам дилерлик шартларини белгилаш борасида саволлар бор бўлса, «ASSOODIQ CONSULT» компанияси Сизга профессионал маслаҳатлар беришга тайёр.
Телефон: 55 500 5995

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiqconsult – обуна бўлинг
2.6K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-09-30 07:28:12
Бугун бошлиқ билан ходимлар ўртасида кўп тушунмовчиликлар келиб чиқяпти.

Энг жиддий муаммолар – икки томон вазифаларини тўғри бажармаслиги, хиёнат қилиши ва кўплаб низоларга сабаб бўлаётган ноаниқликлардир.

Хўш, ўзи раҳбар ва ходимнинг бир-бирига нисбатан бурч ва мажбуриятлари нималардан иборат?

- раҳбар қанчалик адолатли бўлиши керак, ишчи мажбуриятларига қанчалик амал қилиши керак?

- низо чиқмаслик учун шартномани қандай шартнома тузиш керак?

22 октябрь шанба куни соат 10:00 дан 16:00 гача ишчан, иқтидорли, вафодор, қийин вазиятларда ҳам мувозанат сақлай оладиган жамоа қандай бўлиши кераклигини, юқоридаги муаммоларга самарали ечим топиш йўлларини ўрганамиз.

Тренингда раҳбарлар ўз жамоаси билан қатнашиши жуда манфаатли бўлади, иншааллоҳ!

Сана: 22 октябрь (шанба)
Вақти: 10:00 – 16:00
Танаффус: 12:30-14:00

Жойлар чекланган, 95-та иштирочидан оширилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, BigData илм маркази.

Рўйхатдан ўтиш

Тел.: +998712005559

@assoodiq
3.4K viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash
2022-09-29 08:15:22
Қанча ҳаракат қилманг, бизнесингизда барака бўлмаяптими?

Демак, сиз қаердадир муомалат илмига амал қилмаяпсиз...

Бизнесдаги муаммоларнинг барчаси муомалат (инсонлар ўртасидаги молиявий муносабатлар) илмини ўзлаштирмаслик ва нотўғри юритиш оқибатида бўлади.

Ҳазрати Умар (Aллоҳ улардан рози бўлсин): «Ким фиқҳни билмаса, бозоримизга кирмасин», деганлар, чунки фиқҳни билмаган одамнинг хато қилиши осон бўлиб қолади.

Шу кунгача минглаб тадбиркорлар курс ва тренингларимизда қатнашиб, ўз бизнесларидаги ношаръий ишларни ислоҳ қилишга эришишди.

Сиз ҳам исломий молияга оид билимларни ўрганиб, амалда татбиқ этмоқчи бўлсангиз, ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг.

Муддатидан олдин тўлов қилганлар учун имтиёзлар бор. Олдиндан тўлов муддати
6 октябргача.

Рўйхатдан ўтиш:
https://bit.ly/3DYue0Y

Телефон: +998712005559

@assoodiq
2.0K viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash